Xiaomi 12'нинг корпус ўлчамлари сезиларли даражада кичраяди

Xiaomi 12'нинг корпус ўлчамлари сезиларли даражада кичраяди

Xiaomi 28 декабрь санасида Xiaomi 12 сериясини тақдим этади. Тақдимот санасидан олдин смартфонларга оид кўплаб маълумотлар сизиб чиқмоқда.

Кеча компания Xiaomi 12 смартфони 6.28 дюймли дисплейга эга бўлиши ҳақида маълумот берди. Таққош учун, ўтган йилги Xiaomi Mi 11 қурилмаси 6.81 дюймли дисплей билан жиҳозланган эди. 

Компания берган маълумотларига кўра, Xiaomi 12 ва 12 Pro смартфонлари DisplayMate рейтингида А+ натижасини қайд этиб, нақ ўн бешта рекордни янгилади. 

Xiaomi 12 модели корпусининг кенглиги 69.9 миллиметр бўлиб, бу бир қўлда смартфондан осон фойдаланиш имкониятини яратади. 

Шунингдек, тақдим этилган тизерлар орасида Xiaomi 12 смартфони iPhone 13 билан таққосланган бўлиб, унда Xiaomi 12 қўлда жуда яхши ўрнашиб тургани тасвирланган. 

Xiaomi янги смартфонларнинг камера имкониятлари анча такомиллашганини таъкидлаб ўтди. Камера алгоритмини яхшилаш учун компания бир неча йил вақт сарфлади. Янги тизерга кўра, энди смартфонлар барча режимларда тасвирни тез қайта ишлай олади.  

Хитойлик техногигант, шунингдек, Xiaomi 12 учун пассив совутиш тизимини бутунлай қайта ишлаб чиққанини ҳамда смартфон ва унинг чипсетини назорат қилиш учун етарлича катталикдаги VC совутиш платасини қурилма ичига ўрнатишга муваффақ бўлганини маълум қилди. 

Xiaomi муҳандислари смартфоннинг платасини кичрайтиришга муваффақ бўлишди, бу эса смартфон ичига совутиш тизими ва бошқа компонентларни ўрнатиш учун етарлича жой бўлишига имкон берди.

ЎҚИНГ: Xiaomi 12'нинг тақдимот санаси маълум бўлди 

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!