Xiaomi 12'нинг нархи ва техник жиҳатларига оид янги маълумотлар сиздирилди

Xiaomi 12'нинг нархи ва техник жиҳатларига оид янги маълумотлар сиздирилди

Келаси ҳафта Xiaomi катта тақдимот намойишини ўтказади. Унда тақдим этиладиган Xiaomi 12 смартфонига оид кўплаб янги маълумотлар сизиб чиқмоқда.

Ўтган ҳафта смартфон 6.28 дюймли дисплейга эга бўлиши маълум бўлган эди. 

1080 пиксел резолюцияда ишловчи панель DisplayMate рейтингида А+ натижани қайд этди. Аввалроқ Xiaomi 12 қурилмаси Snapdragon 8 Gen1 чипи билан жиҳозланиши ҳам маълум бўлган эди. 

Кеча смартфоннинг қолган техник жиҳатларига оид бўлган янги маълумотлар пайдо бўлди. 

Унга кўра смартфонга f/1.9 диафрагма ҳамда оптик сурат барқарорлаштиргичига эга бўлган 50МП асосий камера, шунингдек, 13МП ультракенг ва 3х оптик зумни қўллаб-қувватловчи телефото камералари ўрнатилади. Телефото ҳамда ультракенг камералари ҳам оптик сурат барқарорлаштиргич функциясига эга бўлади. 

Смартфон UFS 3.1 ва LPDDR5 хотира турига эга бўлади. У Wi-Fi 6, Bluetooth 5.2 ҳамда NSA ва SA 5G тармоқларини қўллаб-қувватлайди. Дисплей 120Hz экран янгиланиш частотасида ишлайди ҳамда HDR10+ ва Dolby Vision функцияларига эга бўлади. 

Xiaomi 12 смартфони Android 12 операцион тизимига асосланган MIUI 13 график қобиғида ишлайди. Бундан ташқари, қурилма 67 ваттда қувват олувчи 4,500 мАс сиғимли аккумулятор билан жиҳозланади. Қурилманинг оғирлиги 180 граммни ташкил қилади. Унга Dolby Atmos функциясини қўллаб-қувватловчи стерео динамик ўрнатилади. 

Xiaomi 12'нинг нархи тахминан қуйидагича бўлади: 

Xiaomi 12 (8/128ГБ) - 580 доллар

Xiaomi 12 (8/256ГБ) - 627 доллар

Xiaomi 12 (12/256ГБ) - 690 доллар

ЎҚИНГ: realme GT 2 Pro'нинг тўлиқ техник жиҳатлари маълум бўлди