Xiaomi 12'нинг орқа панели акс этган сурат пайдо бўлди

Xiaomi 12'нинг орқа панели акс этган сурат пайдо бўлди

Xiaomi 12 смартфони 12 декабрь санасида тақдим этилиши кутилмоқда. Яқинда интернетда смартфоннинг орқа панели акс этган сурат пайдо бўлди. Бу ўз навбатлида қурилма қандай дизайнда бўлишини кўрсатиб берди. 

Камералар модулидан битта катта камера ҳамда иккита қўшимча камера ўрин олади. LED чироғи ва микрофон камераларнинг ўнг томонида жойлашади. Ушбу расм смартфоннинг рендерларини яратиш учун фойдаланилади. 

Бундай дизайн Xiaomi учун янгилик эмас. Аввалроқ Mi 10T ҳамда Mi 10T Pro қурилмалари шунга ўхшаш камера модулига эга бўлган эди. 

Digital Chat Station маълумотларига кўра, калаётган тақдимот маросимида учта смартфон тақдим этилади. 

Ўтган йили аввал Mi 11, кейинчалик эса Mi 11 Pro ва Ми 11 Ultra смарфонлари намойиш қилинган эди. 

ЎҚИНГ: 165 ватт қувватлаш технологиясига эга бўлган смартфон чиқмоқда