Xiaomi 12'нинг тақдимот санаси маълум бўлди

Xiaomi 12'нинг тақдимот санаси маълум бўлди

Qualcomm компанияси Snapdragon 8 Gen 1 (Snapdragon 898) чипини 30 ноябрь санасида тақдим этади. Хўш, ушбу чипга эга бўлган смартфонни қайси компания биринчилардан бўлиб тақдим этади?

ЎҚИНГ: Poco X4 ҳамда Poco X4 NFC смартфонлари тақдим этилади

Номзодлар орасида Motorola ҳамда Xiaomi компаниялари турибди. Бироқ ушбу рақобатда қайси компания ютиб чиқиши ҳозирча номаълум.

Миш-мишларга кўра, Xiaomi компанияси янги Хиаоми 12'нинг тақдимот санасини 12 декабрга режалаштирган. Агар 12, 12/12 симметриясига ишонадиган бўлсак, компания ростдан ҳам ушбу кунда Xiaomi 12 смартфонини тақдим этади.

Янги маълумотларга кўра, 12 декабрдаги тақдимотда Xiaomi 12 билан бир қаторда Xiaomi 12X смартфони ҳам эълон қилинади. Ушбу тадбирда асосий флагман - Xiaomi 12 Ultra намойиш этилмайди. Компания унинг тақдимотини 2022 йилга режалаштирган.

Xiaomi 12 четлари қайрилган дисплейга эга бўлиши тахмин қилинмоқда. Дисплей 2K резолюцияда бўлиб, 120Hz экран янгиланиш частотасини қўллаб-қувватлайди.

Қурилма учта камерага эга бўлади, унга Samsung ёки Sony томонидан ишлаб чиқилган 50МП камера сенсори асосий камера сифатида ўрнатилади. Бошқа техник жиҳатлари ҳақида маълумот берадиган бўлсак, Xiaomi 12 стерео динамик, 120 ватт қувватлаш технологияси, ультратовушли бармоқ изи сканерига эга бўлади.

Катта эҳтимол билан смартфон янги MIUI 13 тизимида ишлайди, чунки ушбу санада смартфон билан янги MIUI график қобиғи ҳам тақдим этилиши кутилмоқда.

ЎҚИНГ: Xiaomi'нинг соф фойдаси учинчи чоракда 25% га ошди

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!