Xiaomi 12'нинг тақдимот санаси маълум бўлди

Xiaomi 12'нинг тақдимот санаси маълум бўлди

Кеча Weibo платформасида Xiaomi 12 қурилмасининг расмий тизерлари пайдо бўлди. 

Юқоридаги суратда Осиё ўйинлари ғолиби Су Бингтиан тасвирланган. Суратдаги ёзувни “тезроқ ва барқарорроқ“ деб таржима қилиш мумкин. Бу сўзлар билан янги смартфон аввалги Xiaomi Mi 11 билан таққосланмоқда. 

Афишада, шунингдек, смартфон 28 декабрь санасида тақдим этилиши айтилган. Шу куни компания Xiaomi 12 билан бир қаторда Xiaomi 12X, Xiaomi 12 Pro смартфонлари ҳамда MIUI 13 интерфейсини тақдим этиши кутилмоқда. 

ЎҚИНГ: Яна иккита Xiaomi смартфони MIUI 13 график қобиғига ўтади