Xiaomi 12S расмий суратларда

Xiaomi 12S расмий суратларда

Xiaomi келаётган 4 июл куни ўзининг яна бир флагман смартфонлари, Xiaomi 12S сериясини тақдим қилишга тайёрланмоқда. Компания раҳбари, Лей Жун, ўзининг расмий Weibo саҳифасида Xiaomi 12S моделининг турли хил томонлардан олинган суратларини улашди.



Xiaomi 12S қаторида уч хил оддий моделдан ташқари яна иккита смартфон бор: Xiaomi 12S Pro ва Xiaomi 12S Ultra . Маълум бўлишича, смартфонларнинг уччови ҳам Snapdragon 8+ Gen 1 чипсетига эга бўлади.

Шунингдек, Лей Жун янги флагманлар қаторидаги энг юқори даражадаги техник хусусиятларга эга модел, Xiaomi 12S Ultra камерасида олинган расмларни ҳам ўз саҳифасига жойлаган.



Таъкидланишича, Xiaomi 12S смартфонлар бозоридаги энг катта камера сенсор, 1 дюймли Sony IMХ989 сенсорига эга бўлади. Таққослаш учун бу Galaxy S22 Ultra'нинг асосий камера сенсоридан 1.7 марта ёки iPhone 13 Pro Мах камера сенсоридан 172 фоизга каттароқдир. Шунингдек, бу Sony'нинг 1300 долларлик Cyber-shot RX100 VII камера сенсори билан бир хил ўлчам ҳамдир.

ЎҚИНГ: 7,000 мАс аккумуляторли смартфон тақдим этилди