Xiaomi 12S Ultra'нинг техник жиҳатлари ва қадоқ таркиби билан танишмиз

Xiaomi 12S Ultra'нинг техник жиҳатлари ва қадоқ таркиби билан танишмиз

Бир дюймли камера сенсорига эга смартфон Xiaomi 12S Ultra бу йилги 12S сериясининг энг катта вакили. Афсуски, ҳозирги кундаги энг кучли Xiaomi флагмани ҳисобланувчи ушбу модель Mi 10 Ultra каби фақатгина Хитой бозорида сотилади холос. 

Смартфонга ҳақиқатдан ҳам энг катта ҳажмдаги камера сенсори ўрнатилган. Аввалроқ бундай сенсор билан Sony Xperia Pro-I модели жиҳозланган эди. Бироқ бу смартфон кўп миқдорда ишлаб чиқарилмаган ҳамда унинг нархи жуда қиммат эди. 

Камеранинг қолган техник кўрсаткичлари Mi 11 Ultra моделиникига ўхшаш. Орқа томондаги кичик дисплей йўқ. Энди орқа камералардан селфи сифатида фойдаланиб бўлмайди. Селфи учун одатий олд томондаги камерадан фойдаланиш керак. 

Қурилманинг камерадан ташқари кўрсаткичлари ҳам флагманлар каби, яъни смартфон энг сўнгги Snapdragon чипи, юқори сифатли дисплей ва катта ҳажмли хотира билан жиҳозланган. Қурилмада IP68 стандарти, инфрақизил порт ҳамда стерео динамик мавжуд. Аккумулятор ҳажми ва қуввлаш тезлиги жиҳатидан Xiaomi 12S Ultra энг кучли смартфон бўлмаса-да, у етарли ҳажмдаги аккумулятор ва тезкор қуввлаш технологиясига эга. Демак, бу жиҳатдан смартфонга ҳеч қандай шикоят йўқ. 

Xiaomi 12S Ultraънинг техник жиҳатлари:

> Корпус: 163.2х75.0х9.1мм, 225г; олд панель шиша (Gorilla Glass Victus), орқа панель эко чарм, алюминий ром; IP68 стандарти. 

> Дисплей: 6.73 дюймли LTPO2 AMOLED, 120 герт, Dolby Vision, HDR10+, 1500 нит ёрқинлик (максимал), 1440х3200 пиксел резолюция, 20:9 форма фактори, 522ппи зичлик.

> Чипсет: Qualcomm SM8475 Snapdragon 8+ Gen 1 (4 nm): Саккиз ядроли (1x3.19 GHz Cortex-X2 & 3x2.75 GHz Cortex-A710 & 4x1.80 GHz Cortex-A510); Adreno 730.

> Хотира: 8/256ГБ, 12/256ГБ, 12/512ГБ; UFS 3.1. 

> ОТ/Дастурий таъминот: Android 12, MIUI 13.

> Камера: Асосий камера: 50.3 МП, f/1.9, 23мм, 1.0“, 1.6µm, кўп йўналишли PDAF, Лазер АФ, OIS; Ультракенг камера: 48 МП, f/2.2, 13мм, 1/2.0“, 0.8µm, қўш пиксел PDAF; Телефото камера: 48 МП, f/4.1, 120мм, 1/2.0“, 0.8µm, PDAF, OIS, 5х оптик зум; Сатҳ камера: TOF 3D.

> Селфи камера: 32 МП, f/2.4, 25мм (кенг), 0.7µm.

> Видео ёзув: Асосий камера: [email protected] кадр/сек, [email protected]/60 кадр/сек, [email protected]/60/120/240 кадр/сек, [email protected] кадр/сек, gyro-EIS, Dolby Vision HDR10; Селфи камера: [email protected] кадр/сек.

> Аккумулятор: 4,860мАс; 67 ватт тезкор қуввлаш технологияси, 50 ватт симсиз қуввлаш технологияси, 100% - 52 дақиқада (рекламага кўра), 10 ватт ўзидан қувват бериш имконияти, Quick Charge 4, Power Delivery 3.0.

> Бошқа: Бармоқ изи сканери (дисплей остида, оптим); NFC; инфрақизил порт; стерео динамик.

Қадоқ таркиби 

Смартфон қора қутида келади. Унинг ичидан смартфон билан бирга 67 ваттлик қувватлаш адаптери, USB-C кабели ва премиум сифатдаги шаффоф ғилоф ўрин олган.

Фото: GSMArena 

ЎҚИНГ: Xiaomi 12 Lite'нинг техник жиҳатлари ва қадоқ таркиби билан танишмиз 

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!