Xiaomi 12S ва 12S Pro техник хусусиятлари ҳақидаги маълумотлар тарқатилди

Xiaomi 12S ва 12S Pro техник хусусиятлари ҳақидаги маълумотлар тарқатилди

Xiaomi яна иккита юқори сифатли телефонлар устида ишламоқда ва улар Xiaomi 12S ва Xiaomi 12S Pro смартфонлари бўлиб, яқинда улардан бирининг жонли суратлари ҳам тарқалиб кетган эди.

Расмдан кўриш мумкинки, Xiaomi 12S камералари компания яқинда расман ҳамкорликни эълон қилган Leica бренди остида бўлади.

Хитойлик инсайдер ўзининг Twitter саҳифасида маълум қилишича, Xiaomi 12S модели Snapdragon 8+ Gen 1 билан уч хил хотира конфигурациясида чиқарилади:

8/128 GB
8/256 GB
12/512 GB

Xiaomi 12S Pro эса икки хил чипсетли вариантларда чиқарилади ва уларнинг хотира конфигурациялари қуйидагича:

MediaTek Dimensity 9000
8/256 GB
12/512 GB

Snapdragon 8+ Gen 1
8/128 GB
8/256 GB
12/512 GB

Таъкидланишича, Snapdragon вариатидаги Xiaomi 12S Pro модели 120W тезликда зарядланишни қўллаб-қувватлайдиган бўлади. Ҳозирча бошқа маълумотлар мавжуд эмас.

Смартфонлар келаётган июл ойида тақдим қилиниши кутилмоқда.

ЎҚИНГ: Xiaomi 13 кутилганидан эртароқ тақдим қилинади

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.