Xiaomi 12T Pro моделининг ноодатий версияси тақдим этилди

Xiaomi 12T Pro моделининг ноодатий версияси тақдим этилди

Xiaomi 12T Про моделининг Даниел Аршам номли версияси тақдим этилди. Смартфон Нью-Йорклик рассом билан қўшма лойиҳа сифатида тақдим этилган ҳамда унга ҳайкалтарошлик элементлари қўшилган.

Қурилманинг ўзи Snapdragon 8+ Gen 1 чипсети, 200МП камера ҳамда 12/256ГБ хотирага эга. Унинг орқа панели яшил рангда, бурчакларида порлайдиган мис рангли кристаллар билан безатилган.

Даниел Аршамнинг сўзларига кўра, 20 йилдан кейин ушбу смартфонга эга бўлган одамлар уни уни ҳайкалтарошлик объекти сифатида ишлатишади. Концепцияга кўра, рассом орқа панель дизайнини эскирган ҳамда эрозияга учраган кўринишида яратган.

Xiaomi компаниясининг таъкидлашича, ҳамкорлик “рақамли дематериализациянинг тасаввур қилинган келажаги сари“ қурилган ва у компаниянинг инновация, дизайн ва ишлаб чиқариш каби асосий қадриятларига асосланади. Бу ноёб смартфон 899 евро туради ҳамда атиги 2000 дона ишлаб чиқарилади.

Смартфонга олдиндан буюртма бериш 5 декабрдан бошланади. 

ЎҚИНГ: Honor ўзининг янги Magic VS букламафонини тақдим қилди! 

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.