Xiaomi 12T Pro'нинг техник жиҳатлари ва қадоқ таркиби билан танишмиз

Xiaomi 12T Pro'нинг техник жиҳатлари ва қадоқ таркиби билан танишмиз

Xiaomi 12 моделларининг сони худди Redmi Note 11 моделларига ўхшаб кўпайиб бормоқда. Яқинда иккита янги Xiaomi 12T ҳамда 12T Pro моделлари тақдим этилди. Асосан камерага урғу берилган “T“ моделлари одатда бюджет флагманлар ҳисобланади. 

Энг кўзга ташланадиган жиҳат бу - 12T Pro моделининг 200МП асосий камерага эга эканлиги ҳисобланди. Samsung компаниясининг ISOCELL HP1 сенсори билан жиҳозланган. Ушбу сенсор, шунингдек, аввалроқ Motorola Edge 30 Ultra моделига ҳам ўрнатилган эди. 

Xiaomi 12T Pro'нинг техник жиҳатлари:

> Корпус: 163.1х75.9х8.6мм, 205г; олд панель шиша (Gorilla Glass 5), орқа панель шиша, пластик ром.

> Дисплей: 6.67 дюймли AMOLED, 120 гертс частота, Dolby Vision, HDR10+, 1220х2712 пиксел резолюция, 20.01:9 форма фактори, 446ppi зичлик, 480 гертс сенсорли намуна олиш частотаси.

> Чипсет: Qualcomm SM8475 Snapdragon 8+ Gen 1 (4 нм): саккиз ядроли (1x3.19 GHz Cortex-X2 & 3x2.75 GHz Cortex-A710 & 4x1.80 GHz Cortex-A510); Adreno 730..

> Хотира: 8/128ГБ, 8/256ГБ, 12/256ГБ; UFS 3.1.

> ОТ/Дастур таъминот: Android 12, MIUI 13.

> Камера: Асосий камера: 200 МП, f/1.7, 1/1.22“, 0.64µм, PDAF, OIS; Ультракенг камера: 8 МП, f/2.2, 120-даража, 1/4“, 1.12µm; Макро камера: 2 МП, f/2.4.

> Селфи камера: 20 МП, f/2.2, (кенг), 1/3.47“, 0.8µм.

> Видео ёзув: Асосий камера: 4К@30 кадр/с; Селфи камера: [email protected] кадр/с.

> Аккумулятор: 5000 мАс; 120 ватт тезкор қуввлаш технологияси.

> Бошқа: Бармоқ изи сканери (экран остида, оптим); NFC; инфрақизил порт; стерео динамик (Dolby Atmos, Harman Kardon).

Xiaomi 12T Pro камерадан ташқари яхши дисплейга ҳам эга. Қурилмага 120 гертс частотада ишловчи 6.67 дюймли AMOLED экрани ўрнатилган. 1220х2712 резолюция пикселларнинг зичлиги 446ppi ни ташкил қилади. Дисплей Dolby Vision ҳамда HDR10+ имкониятларини қўллаб-қувватлайди. Гарчи у Xiaomi 12 ва 12S моделларидаги LTPO турдаги диспей бўлмаса-да, унинг сифати ёмон эмас. 

Смартфон, шунингдек, Dolby Atmos функциясини қўллаб-қувватловчи Harman Kardon стерео динамиклари билан жиҳозланган. Қурилмага 5,000 мАс сиғимли аккумулятор ўрнатилган бўлиб, уни 120 ватт тезликда қувватлаш мумкин. 

Қадоқ таркиби

Смартфон оқ қутида келади. У ҳеч қандай плёнка билан ўралмаган. Бугунги смартфонлар қадоқ таркиби билан таққослаганда 12T Pro'нинг қутисида етарли аксессуар бор. Аниқроқ қилиб айтганда, қутидан 120 ваттли қуввлаш адаптери, USB-C кабели ва шаффоф силикон ғилоф ўрин олган.

Фото: GSMArena

ЎҚИНГ: iPhone SE 4 ҳақида янги маълумотлар тарқатилди 

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!