Xiaomi 12T ва 12T Pro моделларининг техник кўрсаткичлари ҳамда нархлари ошкор қилинди

Xiaomi 12T ва 12T Pro моделларининг техник кўрсаткичлари ҳамда нархлари ошкор қилинди

Xiaomi тез орада 200МП камера билан жиҳозланган ўзининг биринчи смартфонини тақдим этади. 12S Ultra'дан фарқли ўлароқ у халқаро бозорга ҳам сотувга чиқади. Бу Xiaomi 12T Pro модели бўлиб, у билан оддий 12T модели ҳам тақдим этилади. 

Иккала смартфон 1,220 х 2,712 пиксел резолюциядаги 6.67 дюймли AMOLED дисплейи билан жиҳозланади. Дисплей 120 гертс частотада ишлайди, уни Gorilla Glass 5 шишаси ҳимоялаб туради. 

Икки қурилмага, шунингдек, 5,000 мАс сиғимли аккумулятор ўрнатилади, улар 120 ватт тезкор қуввлаш технологиясини қўллаб-қувватлайди. Смартфонлар премиум тоифада бўлса-да, Xiaomi нархларни пасайтириш мақсадида уларни 12S моделлари каби металл корпус эмас, балки пластик корпус билан жиҳозламоқчи. Асосий камера ва чипсет жиҳатдан икки қурилма ўртасида фарқлар юзага келади. 

Xiaomi 12Т Pro модели f/1.69 диафрагма линзаси ҳамда оптик стабилизацияга эга 200МП асосий камерага эга бўлади. Бу Motorola Edge 30 Ultra моделидаги Samsung HP1 сенсори бўлиши кутилмоқда. 

Pro модель, шунингдек, Snapdragon 8+ Gen1 чипи билан жиҳозланади. Қурилма 8/12ГБ тезкор ҳамда 256ГБ доимий хотирага эга бўлади. 

Оддий модель эса 108МП камерага эга бўлади. Қолган камерлар икки моделда бир хил, яъни уларга 8МП ультракенг, 2МП макор ҳамда 2МП селфи камералар ўрнатилади. 

Оддий модель Snapdragon ўрнига Dimensity 8100 Ultra чипига эга бўлади. Қурилма 8ГБ тезкор ҳамда 128/256ГБ доимий хотира билан жиҳозланади. 

Xiaomi 12T ва 12T Pro моделлари аввалроқ тақдим этилган Xiaomi 12 ва 12 Pro моделларидан арзонроқ бўлади. Xiaomi 12Т Pro модели Европа бозорига 850 евро нархда сотувга чиқади. Ҳозирда Xiaomi 12 Pro модели ушбу минтақада 900 евро нархда сотилмоқда. 

Xiaomi 12T моделининг нархи тахминан 650 еврони ташкил қилади. Xiaomi 12 модели эса ҳозирда 700 еврога баҳоланмоқда. Икки смартфон келаси ҳафтада тақдим этилиши кутилмоқда. 

ЎҚИНГ: Honor X40 смартфони тақдим этилди 

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.