Xiaomi 13 ҳақидаги илк маълумотлар

Xiaomi 13 ҳақидаги илк маълумотлар

Бугунги кунда янги авлод Xiaomi йиллик флагмани ҳақида гапиришга ҳали эрта, чунки компания ўн иккинчи авлод смартфонлари қаторини тугатиб улгургани йўқ: Xiaomi 12 Ultra яқин икки ой ичида тақдим қилиниши кутилмоқда. Шундай экан, ҳозирда Xiaomi 13 ҳақидаги маълумотлар тарқатилиши бироз мантиққа тўғри келмайди, лекин компания ўз флагманларини декабрда тақдим қилишга одатланганини ҳисобга олсак, у навбатдаги авлод смартфони устида ишлашни аллақачон бошлаган бўлиши керак.

Таниқли инсайдер ўзининг Weibo ижтимоий тармоғидаги саҳифасида Xiaomi учта янги флагман устида ишлаётганини хабар қилди. Шубҳасиз бу Xiaomi 13 қаторидаги янги телефонлар бўлиб, инсайдер уларнинг иккитаси 2К катта экранлигини тасдиқлайди. Маълум қилинишича экранларнинг юқори ва пастки чегаралари жуда ингичка бўлиб, уларнинг юқори марказида юмалоқ тирқишлари бор ва бу селфи камерадан бошқа ҳеч нарса учун эмаслиги шубҳасиз. Шунингдек, R бурчаклари бироз қаттиқроқ бўлган панелнинг экранга нисбати яхшилиги айтилади.

Блогернинг маълум қилишича, смартфон SM8550 номли чип билан синовдан ўтказилмоқда ва бу Qualcomm'нинг янги авлод Snapdragon 8 чипсети, Snapdragon 8 Gen 2 бўлиши мумкин.

Қўшимчасига, яна бир манба улашган маълумотларга қараганда, Xiaomi ўн учинчи авлод смартфонининг оддий ва Pro моделларини Хитой ва глобал бозор учун IMEI маълумотлар базасидан рўйхатдан ўтказган.

Xiaomi ўзининг сўнгги икки флагманларини декабр ойида, йилнинг энг сўнгги кунларида тақдим қилишга одатланган ва бу анъана катта эҳтимол билан Xiaomi 13 учун ҳам амал қилади.

ЎҚИНГ: Xiaomi Leica билан ҳамкорлик қилади

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!