Xiaomi 13 Pro глобал версияси қачон чиқарилиши маълум бўлди

Xiaomi 13 Pro глобал версияси қачон чиқарилиши маълум бўлди

Хитойнинг энг таниқли смартфон ишлаб чиқарувчиси, Xiaomi, ўтган йил охирида ўзининг янги авлод флагманларини тақдим қилган эди. Xiaomi 13 ва Xiaomi 13 Pro эндиликда мамлакатдан ташқарига чиқишга тайёрланмоқда. Xiaomi'нинг Ҳиндистондаги бўлими 13 Pro смартфонининг 26 декабр куни MWC 2023 тадбири давомида тақдим қилинишини эълон қилди, дея хабар бермоқда GSMArena нашри.

Қизиғи шундаки, улашилган тизер постерда сиз фақатгина Xiaomi 13 Pro номини кўрасиз, Xiaomi 13'нинг ўзи эса у ерда қайд этилмаган. Бироқ компания раҳбари Лей Жун "Xiaomi 13 серияси тақдимоти 26 феврал куни бўлиб ўтади" дея твит қолдирган ўзининг Twitter саҳифасида ва бу ерда "серия" сўзи оддий модел бўлишига ишора қилади.

Xiaomi 13 смартфонлари Snapdragon 8 Gen 2 чипсети билан Android 13'га асосланган MIUI 14 операцион тизимида ишлайди. Улар билан батафсил бу ерда танишишингиз мумкин.

ЎҚИНГ: Samsung ўзининг биринчи ўйин-мониторини тақдим этди

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!