Xiaomi 13 сериясининг тақдимот санаси қайта белгиланди!

Xiaomi 13 сериясининг тақдимот санаси қайта белгиланди!

Xiaomi ўзининг янги авлод флагман смартфонларини декабр бошида тақдим қилишга тайёрланаётган эди, бироқ маълум бир сабабларга кўра, тадбир қолдирилди. Эндиликда маълум бўлишича, компания Xiaomi 13 серияси учун янги тақдимот санасини белгилади.

Mi Store иловасида Xiaomi 13 ва Xiaomi 13 Pro смартфонлари расман 11 декабрда тақдим қилиниши кўрсатилган постерлар скриншотлари Weibo ижтимоий тармоғида тарқалди. Xiaomi ҳали бу хабарни расман тасдиқлаганича йўқ, лекин WHYLAB тахаллусли блогер бунинг рост эканлигини тасдиқламоқда.

Xiaomi 13 смартфонларидан ташқари компания MIUI 14, Xiaomi Watch S2, Xiaomi Buds 4 ва Xiaomi Mini Host — компаниянинг илк компютери тақдим қилиниши кутилмоқда.

ЎҚИНГ: Xiaomi 13 сериясининг техник кўрсаткичлари ҳамда қандай рангда тақдим этилиши маълум бўлди 

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.