Xiaomi 13 Ultra учун кўпроқ пул йиғиб қўяверинг: смартфон арзон бўлмайди!

Xiaomi 13 Ultra учун кўпроқ пул йиғиб қўяверинг: смартфон арзон бўлмайди!

Яқинда Xiaomi компанияси Leica билан ҳамкорликда ўзининг Xiaomi 13 Ultra смартфонини расман шу ой тақдим қилишини эълон қилди. Компания ҳали янги смартфоннинг тизер қилишни бошлаганича йўқ, лекин Интернетда унинг эҳтимолий тақдимот санаси ва нархлари ҳақидаги маълумотлар пайдо бўлди.

Хитойнинг онлайн ритейлер дўконининг бош саҳифасида Xiaomi компаниясининг янги тадбири вақти пайдо бўлди. Унга кўра, компания 18 апрел куни маҳаллий вақт билан 19:00 да тадбир ўтказишни режалаштириган.

Гарчи унда Xiaomi 13 Ultra номи келтирилмаган бўлса ҳам, Leica ва Xiaomi смартфон шу ой тақдим қилинишини расман тасдиқлашган эди. 18 апрел эса айнан шу ойда.

Таъкидлаш жоизки, бу Xiaomi 13 Ultra'нинг фақат Хитой бозори учун тақдимоти бўлади. Албатта, смартфон компания раҳбари тасдиқлаганидек глобал бозорга ҳам чиқарилади.

Xiaomi 13 Ultra'нинг ҳали техник хусусиятлари ошкор бўлганича йўқ, лекин унинг нархларига кўра қурилма бу борада кучли бўладиган кўринади. Ҳа, Weibo ижтимоий тармоғида бўлажак Xiaomi камерафонининг нархлари тарқалиб кетди ва улар қуйидагича:

  • 8+256 GB – 6299 юан; ≈915 доллар
  • 12+256 GB – 6799 юан; ≈988 доллар
  • 16+512 GB – 7499 юан; ≈1089 доллар

Апрел ойининг учдан бири аллақачон ўз ниҳоясига етди ва агар миш-мишлар тўғри бўлса Xiaomi 13 Ultra'нинг тақдим қилинишига атиги бир ҳафта қолди. Эҳтимол, Xiaomi тез орада смартфон тизерларини улашишни бошлайди.