Xiaomi 13 Ultra зарядланиш тезлиги маълум бўлди!

Xiaomi 13 Ultra зарядланиш тезлиги маълум бўлди!

Xiaomi компанияси ўзининг навбатдаги Ultra смартфони, катта эҳтимол билан Xiaomi 13 Ultra моделини глобал бозорга чиқаришга тайёрланмоқда. Гарчи смартфон ҳақида ҳали расмий маълумотлар пайдо бўлмаган бўлса ҳам, биз унинг мавжуд ва 2304FPN6DC модел рақамида эканлигини биламиз. Яқинда эса худди шундай модел рақамли Xiaomi қурилмаси Хитойда 3C сертфикатини қабул қилди.

Маълум бўлишича, Xiaomi 13 Ultra 5G смартфони MDY-14-EC қувватлаш адаптери билан бирга сертификатланган. Бу қурилмага 90 Вт тезликда заряд олиш имконини беради.

Xiaomi 13 Ultra техник хусусиятлар борасида "махлуқ" бўлиши аниқ. Катта эҳтимол билан қурилма Snapdragon 8 Gen 2, балки унинг "+" версияси билан жиҳозланади. Миш-мишларга кўра, смартфон 1440p резолюциядаги дисплей, Sony'нинг 1 дюймли сенсори билан тўртта камера, ҳамда, гимбал стабилизаторига эга бўлади.

Афсуски, смартфоннинг қачон тақдим қилиниши ҳозирча номаълум, лекин у ўз сертфикатини олган экан унинг тақдимоти яқинлашиб келаётган бўлиши мумкин.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.