Xiaomi 13'нинг янги жонли сурати унинг орқа камера дизайнини ошкор қилди

Xiaomi 13'нинг янги жонли сурати унинг орқа камера дизайнини ошкор қилди

Интернетда бўлажак Xiaomi 13 смартфонининг орқа томони кўрсатилган жонли сурат пайдо бўлди ва у аввал миш-миш қилинган хабарларни, яъни Xiaomi'нинг янги авлод смартфони янгича камера дизайнига эга бўлишини тасдиқлади.

Кўриб турганингиздек, смартфон учта орқа камера эга. Шунингдек, камера блокига Laser ёзуви ҳам туширилган бўлиб, бу катта эҳтимол билан автофокус ёрдамичиси учун аталган бўлиши мумкин. Қолаверса, камера оролининг сезиларли даражада катта, ёхуд қурилма орқа томонининг ярмидан кўпини эгаллаганлиги эътиборни тортмасдан қолмайди. Унга қараб айтиш мумкинки, компания янги смартфон учун янада каттароқ камера сенсорларидан фойдаланаётганга кўринади.

Яқинда смартфоннинг Pro модели ишлаб турган ҳолатдаги жонли суратлари тарқатилган ва у қурилма қандай техник хусусиятларга эга эканлигини ошкор қилган эди.

ЎҚИНГ: Xiaomi 13 Pro жонли суратларда тарқатиб юборилди

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!