Xiaomi 15 сентябрда тақдимот намойиши ўтказади

Xiaomi 15 сентябрда тақдимот намойиши ўтказади

Xiaomi 15 сентябрда катта тақдимот намойишини ўтказмоқчи. Маросимда қайси қурилмалар намойиш этилиши ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқ. Бироқ ушбу тақдимот узоқ вақт давом этиши кутилмоқда.

ЎҚИНГ: Xiaomi яна иккита янги флагман смартфонни тақдим этмоқчи

Тақдимот YouTube, Twitter ва Facebook платформларида жонли эфирда намойиш этилади.

Ҳозирча Mi Mix 4 ҳамда Mi Pad 5 планшети ушбу тақдимотда таништирилиши аниқ. Бироқ яна бир нечта қурилма ҳам ушбу маросимда тақдим этилиши кутилмоқда. Миш-мишларга кўра, тақдимотда Mi 11T серияси ҳам таништирилади. Аммо бундай бўлмаслиги ҳам мумкин. Чунки ўтган йили Mi 10T моделлари 30 сентябрь санасида тақдим қилинган эди.

Шунингдек, Redmi India Twitter аккаунтида Redmi 10 смартфонининг янги талқини ушбу намойишда тақдим қилиниши айтилди. Албатта, тадбирнинг тизер тасвири жуда ноаниқ, шунинг учун букламафондан тортиб, смарт телевизоргача бўлган ҳар қандай қурилма тақдим этилиши мумкин. Маросим 70 дақиқа давом этади, яъни унда иккитадан ортиқ қурилма намойиш этилиши ҳақиқтга яқин.

ЎҚИНГ: Xiaomi янгиланган Mi 11 Lite'ларни тайёрламоқда, улардан бири экраности камерасига эга

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!