Xiaomi 2020 йилгача жаҳон бўйлаб 1000 та фирма дўконларини очади

Xiaomi 2020 йилгача жаҳон бўйлаб 1000 та фирма дўконларини очади

Хитойнинг Xiaomi компанияси 2020 йилгача жаҳон бўйича 1000 та фирма дўконларини очишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Shanghaidaily нашри компанияга таянган ҳолда хабар берди.

Xiaomi ўзининг биринчи маҳсулотини 2011 йилда намойиш қилган эди. Шундан бери компания инновацион қурилмаларни ишлаб чиқаришда юқори натижаларни қайд қилиб келмоқда. Фаолиятининг аввалида компания, асосан, Хитой ва Осиё мамлакатлари бозорларига ўз эътиборини қаратган. Эндиликда эса хитойлик йирик фирма бутун дунё технология бозорига шиддат билан кириб бориш мақсадида. Гарча Хитой ички бозорида Xiaomi етарли даражада қудратли рақибларга эга бўлса-да, у ўзининг сифатли маҳсулотлари билан омма эътиборини жалб қилиб келмоқда.

Xiaomi директори Леи Джуннинг сўзларига қараганда, компания кейинги бир неча йил ичида дунё бўйлаб 1000 дан ортиқ фирма дўконларини очади. Айнан шу йил давомида фирма АҚШ ва Европа мамлакатларида ўз дўконларини ташкил этишни режалаштирган. Бунинг учун Хитой фирмасида етарли салоҳият мавжуд. Ҳатто Apple таъсисчиларидан бириб бўлган Стив Возняк ҳам компаниянинг АҚШда катта муваффақият қозонишига шубҳа қилмаяпти.

Эслатиб ўтамиз, Xiaomi яқинда иккита флагман смартфон ва юқори аниқликдаги телевизорлар сериясини тақдим этган эди.

 

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!