Xiaomi 2020 йилда қанча фойда олганини маълум қилди

Xiaomi 2020 йилда қанча фойда олганини маълум қилди

Xiaomi компанияси 2020 йилдаги молиявий натижаларни эълон қилди. Рақамлар ҳавас қиладиган даражада. Фойда йилдан йилга ўсиб борди, смартфон етказиб берилиши эса 17,5 фоизга ўсиб, 146,4 миллион донани ташкил этди.  Шунингдек, компания даромадининг ярми энди чет эл бозоридан келди.

ЎҚИНГ: Xiaomi беш дақиқада 300,000 дона Redmi K40 сотди

Xiaomi 2020 йилда тахминан 10 миллион премиум турдаги смартфон сотган бўлса, MIUI'нинг ойлик фаол фойдаланувчилари ҳозирда 400 миллиондан ошди.

Телефонлар етказиб бериш ҳажмининг кўпайгани сабабли Xiaomi дунёдаги учинчи йирик смартфон ишлаб чиқарувчи компанияга айланди. 2020 йил Huawei учун муваффақиятли бўлмаганлиги натижасида Xiaomi смартфонларга бўлган талабнинг катта қисмини қондира олди ва ички бозорда смартфон етказиб беришни 51.9% га оширди.

Қизиқ томони шундаки, компаниянинг 2020 йилдаги соф фойдаси 37 миллиард доллар бўлиб, ундан 23.2 миллиард доллар, яъни 62% смартфонлар савдосидан келиб тушган. Қолган 14 миллиард доллар эса бошқа турдаги қурилмалар савдоси орқали келган.

ЎҚИНГ: Xiaomi расман Mi 11 Pro ва Mi 11 Ultra'нинг тақдимот санасини айтди

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!