Xiaomi 23 долларлик “ақлли роутер”ни сотувга чиқаради

Xiaomi 23 долларлик “ақлли роутер”ни сотувга чиқаради

Mi Router 3 – янги талқиндаги ақлли роутерида 4 та сигнал узатиш антеннаси мавжуд. Қурилма корпуси юпқа ва ихчам услубдаги кўринишга эга.

Унинг тезкор фаолиятини таъминлайдиган 4 та антенна роутернинг инновацион жиҳати дея қайд этилмоқда. Мазкур антенналар роутерга кенгроқ ҳудудни сифатли маълумот алмашиш сигналлари билан қамраб олиш имконини беради. Роутер MT7620A тезкор процессори, 128 MБ DDR2 тезкор хотираси билан таъминланган.

Mi Router 3 роутери 802.11ac – 2.4 ва 5 ГГц частота диапазонида ишлайдиган симсиз Wi-Fi алоқа тармоғида фаолият кўрсатади.

Унинг ёрдамида 2.4G WiFi2X2 симсиз тармоғининг 802.11N стандартида уланиш секундига 300 мегабит ҳамда 5G WiFi2X2 тармоғининг 802.11AC алоқа стандартида эса секундига 867 мегабит ҳажмдаги маълумотни алмашиш мумкин.

Роутерга бир вақтнинг ўзида 126 та электрон қурилма уланиши мумкин. Қурилма хакерлик ҳужумларидан, хавфсизликни таъминлаш, зарарли файллар хуружидан ҳимояланиш тизимларига эга. Ҳозирча қурилмага фойдаланувчи нечта порт улай олиши маълум қилинмаган.

Mi Router 3 128 МБ ички хотирага эга бўлиб, унга плагин ва иловаларни ўрнатиш, уни иловалар ёрдамида бошқариш мумкин.

Xiaomi’нинг янги талқиндаги роутери 6 апрелдан 23 АҚШ долларидан савдога чиқарилади.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!