Xiaomi 30 долларлик инновацион гаджет тақдим этди

  •   DiMaX
  •  857
  •  02.03.2018 11:05

Xiaomi 30 долларлик инновацион гаджет тақдим этди

«Хитойча Apple»нинг смартфонлари бизда жуда оммалашиб бормоқда, лекин унинг бошқа маҳсулотлари ҳам эътиборга лойиқ. Бу компания кўпчиликнинг хаёлига келмаган маҳсулотлар ҳам чиқариб туради.

ЎҚИНГ: Xiaomi "ақлли кўрпа"ни сотувга чиқарди

Xiaomi ўзининг MIJIA платформасида яна бир янги маҳсулот – бармоқ изи сканерига эга компьютер сичқончаси ишлаб чиқара бошлади. Бу ҳақда GizmoChina нашри хабар берган.

Сичқончанинг дактилоскопик датчиги унинг ғилдиракчаси олдида – кўрсаткич бармоққа қулай жойлашган. Ушбу сенсор компьютердаги турли шифрланган файллар ва жилдларни очишда қўлланади – уларга сичқонча эгасидан бошқа ҳеч ким кира олмайди.

ЎҚИНГ: Xiaomi аёллар учун муҳим «ақлли» гаджет тақдим этди

Бундан ташқари, мазкур датчикни электрон почтага ҳамда ҳар хил веб-сайтларга киришда қўллаш мумкин. Яъни, фойдаланувчи ўз паролини териш ўрнига бармоқ изини «ўқитиб», кириб кетаверади. Шунингдек, онлайн банкинг тизимини қўллашда ҳам дактилоскопик сенсордан фойдаланиш имкони мавжуд.

Xiaomi инновацион сичқончасининг оптик сенсори 1600 dpi аниқликка эга. Сичқончанинг ўзи турли юзаларда ишлай олади.

Хабарга кўра, ушбу девайснинг нархи 30 АҚШ доллари атрофида бўлиб, у жорий йилнинг 15 апрелидан савдога қўйилади.

ЎҚИНГ: Xiaomi смартфонлари ва бошқа гаджетларининг нархлари (2018 йил 26 февраль)

DiMaX

Технологияларга қизиқувчи, бу борадаги янгиликларни имкон қадар кузатувчи ва маъқул топганларини бошқалар билан баҳам кўришни ёқтирувчи фрилансер.