Xiaomi 3D-принтер устида ишлаяпти

Xiaomi 3D-принтер устида ишлаяпти

Хитойнинг Xiaomi компанияси тез орада навбатдаги маҳсулоти – технологик 3D-принтерни намойиш қилиши мумкин. China Review нашрининг ёзишича, мазкур принтер пластикдан тайёрланади ва ихчам шаклга эга бўлади. Дизайни ўзига хос.

Тахминларга кўра, 3D-принтер ўзининг илк уч ўлчамли босмаларини яратаётган соҳага янги кирган фойдалагувчиларга мўлжалланади. Бундан эса шундай хулоса қилиш мумкинки, унинг нархи бошқа шу типдаги принтерларга қараганда бир мунча арзон бўлиши мумкин.

cf32931cd19e8a0743e0ede4d61dd47b mi3

Xiaomi ҳали 3D-принтернинг нархи ва техник хусусиятларига аниқлик киритмаган. Бироқ баъзи прогнозларга кўра, уни махсус мобил илова ёрдамида смартфондан бошқариш мумкин бўлади. Унинг  Bluetooth ёки Wi-Fi модуллари билан жиҳозланиши ҳам  истисно қилинмаяпти.

 

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!