Xiaomi 6 ГБ тезкор хотирали смартфонни сотувга чиқаради

Xiaomi 6 ГБ тезкор хотирали смартфонни сотувга чиқаради

Android Pure ресурсида Xiaomi Mi5s смартфонининг тафсилотлари эълон қилинди. Ушбу смартфон Xiaomi Mi5 моделининг янада кучайтирилган версияси ҳисобланади.

Кучайтирилган модель 6 ГБ тезкор хотира билан таъминланиб, Snapdragon 821 процессорида ишлайди. Xiaomi Mi5s экрани босим кучини аниқлаш хусусиятига эга бўлади. Бундай технология iPhone 6s ва iPhone 7 смартфонларидаги 3D Touch’нинг аналоги, десак хато бўлмайди.

  • Чипсет: Snapdragon 821, 2,4 ГГц, графика Adreno 530
  • Экран: 5,15 дюйм
  • Хотира (Тезкор / Доимий): 6 / 256 ГБ, 4 / 128 ГБ, 3 / 64 ГБ
  • Асосий камера: 16 МП, оптик стабилизация, диафрагма f/1.8, иккита светодиодли чақнок, фазали автофокус, 4К-видео (30 кадр сониясига), HDR
  • Аккумулятор: 3410 мА/ст (минимум) / 3490 мА/ст (стандарт), Qualcomm fast charge 3.0 тезкор зарядлаш технологияси
  • Коммуникации: 4G/3G/2G, Wi-Fi , Bluetooth, NFC, USB Type-C
  • Сенсор: инфрақизил, гироскоп, акселерометр, ёруғлик сенсори
  • Габаритлари: 144.55 x 69.2 x 7.25 мм
  • Оғирлиги: 147 г

Янги модификациянинг қачон сотувга чиқарилиши ва нархи борасида маълумот берилмаган.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!