Xiaomi 6 ноябрга тақдимот белгилади. Унда қандай янги гаджетларни кўрамиз?

  •   DiMaX
  •  1093
  •  05.11.2018 10:02

Xiaomi 6 ноябрга тақдимот белгилади. Унда қандай янги гаджетларни кўрамиз?

Ўтган ҳафтада Xiaomi компанияси 6 ноябрь куни янги девайсларини намойиш этишини эълон қилган. Сал олдинроқ тарқалган хабарларга кўра, «хитойча Apple» унда Redmi Note 6 смартфонини кўрсатиши кутилаётганди.

ЎҚИНГ: Xiaomi расман Redmi Note 6 смартфони анонсини берди, у «Бўйдоқлар куни» савдога чиқади!

Аммо кеча – 4 ноябрда Xiaomi реклама постерини тарқатди – унга кўра, компания бу тадбирда ўзининг янги ноутбукларини намойиш этмоқчи. Айни дамда аниқ бўлгани шуки, экранининг диагонали 13,3 ва 15,6 дюймлик бўлган, Intel Core i3 процессорига таянган ҳамёнбоп лаптоплар тақдим қилинади.

Тахминларга кўра, янги девайслар Xiaomi’нинг аввалги ноутбуки – Mi Notebook Air’нинг шунчаки «бундайроқ» процессор ўрнатилган арзонроқ модификацияси бўлиши ҳам мумкин.

ЎҚИНГ: Xiaomi ҳозиргина 8-авлод чипига эга Mi Notebook Pro'ни тақдим қилди

Хабарингиз борки, «Бутунжаҳон шопинг куни» саналган 11 ноябрь санаси Хитойда «Бўйдоқлар куни» деб аталади. Xiaomi янги ноутбукларини (ёки аввалги лаптопнинг янги модификацияларини) ушбу санада сотувга чиқаришни кўзлаётган бўлиши ҳақиқатга яқинроқ.

Шу билан бирга, Redmi Note 6 смартфонининг намойиш санаси ҳақида Xiaomi бирор маълумот бермаган, уни инкор этмаган ҳам. Катта эҳтимол билан, уни ҳам 6 ноябрда тақдим этишлари мумкин. Бу эса унинг номига ҳам мос келарди – «November 6» санасида «Note 6» модели... Хуллас, бу борадаги янгиликларни биз билан бирга кузатиб боринг.

Шуниси ҳам борки, кутилаётган смартфоннинг глобал прошивкали «Pro» талқини аллақачон тақдим этилган ва жаҳон бозорига чиққан. Айни дамда Terashop.uz интернет-дўконимизда унинг тезкор хотираси 32 гигабайтлик талқинини 1 559 000 сўмга сотиб олиш, 64 гигабайтлигини эса 1 769 000 сўмга харид қилиш мумкин.

ЎҚИНГ: Terashop.uz’да арзонлашган Xiaomi смартфонлари нархлари (2018 йил 30 октябрь) – харидингиз Ўзбекистон бўйлаб бепул етказилади!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!