Xiaomi 7 долларлик янги гаджетини ҳам «сунъий онг» билан таъминлади!

  •   DiMaX
  •  874
  •  26.10.2018 12:36

Xiaomi 7 долларлик янги гаджетини ҳам «сунъий онг» билан таъминлади!

Куни кеча «Хитойча Apple» бир қатор янгича технология ютуқлари билан қуролланган Mi Mix 3 смартфонини намойиш қилганди. Ушбу флагман ҳамда ҳали тақдим этилмаган Xiaomi LEX модели «сунъий онг»ли Xiao Ai ёрдамчиси учун махсус тугмача билан таъминланган.

ЎҚИНГ: Ниҳоят, илк 5G-смартфон – Xiaomi Mi Mix 3 тақдим қилинди: атиги 475 доллардан бошланувчи, рекорд «оперативка»ли флагман!

Компания янги флагманидан кейиноқ яна битта девайси – Xiao Ai билан таъминланган Xiaomi XiaoAi Bluetooth speaker портатив колонкасини намойиш қилди. Янги қурилма ихчам ўлчами, енгил вазни (атиги 52 грамм) ҳамда ҳамёнбоп нархи билан эътиборга лойиқ.

Колонка корпуси оқ рангли, тирналишларга чидамли ABS-пластикдан ишланган. Ўзи кичкинагина бўлса-да, DRC функцияли динамик сифатли овоз янграшини таъминлай олади. Колонкага 480 мА/соатлик аккумулятор ўрнатилган бўлиб, унинг қуввати фаол қўллашда 4 соатга, кутиш режимида эса нақ 45 кунга етади!

Лекин Xiaomi XiaoAi Bluetooth speaker’нинг асосий ўзига хослиги – «сунъий идрок»ни қўллаб-қувватлашидир. Уни Bluetooth орқали смартфон билан «боғлаб», колонка корпусидаги махсус тугмача орқали микрофонини фаоллаштириш керак. Кейин эса колонкадаги XiaoAi овозли ёрдамчиси унда мусиқа ижро этиши, телефон қўнғироқларини қабул қилиши ва бошқа вазифаларни бажариши мумкин. Аммо айни пайтда бу овозли ассистент фақат хитой тилидаги буйруқларнигина тушунади.

«Хитойча Apple» ушбу маҳсулоти учун атиги 7 долларга тенг нарх белгилаган. «Осмон ости салтанати»да унга олдиндан буюртма бериш 19 ноябрдан бошланади, 28 ноябрдан эса Xiaomi XiaoAi Bluetooth speaker очиқ савдога ҳам чиқарилади.

Бизда эса мазкур компаниянинг турли смартфонлари сотилмоқда, жумладан, 2018 йилнинг апрелидан то октябрига қадар бенчмаркларда биринчи ўринни қўлдан бермай келаётган Xiaomi Black Shark геймерофони ҳамда «Тезкорлик устаси» – Pocophone F1 ҳамёнбоп флагмани учун Terashop.uz интернет-дўконимизда онлайн усулда буюртма беришингиз мумкин.

ЎҚИНГ: Black Shark, Pocophone F1 ва бошқа Xiaomi смартфонларининг Terashop.uz’даги нархлари (2018 йил 25 октябрь) – харидингиз Ўзбекистон бўйлаб бепул етказилади!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!