Xiaomi 8K форматда секундига 30 та кадрли видео олувчи дунёдаги илк смартфон устида ишламоқда

Xiaomi 8K форматда секундига 30 та кадрли видео олувчи дунёдаги илк смартфон устида ишламоқда

XDA-Developers сайтининг хабар беришича, Xiaomi'нинг кейинги смартфони 30 кадр/секунд тезликка эга 8K (7680х4320) форматдаги видеолар олиш имконига эга бўлади.

Ушбу маълумот MIUI 11'нинг Камера иловасидан олинган, бироқ масаланинг қизиқ жиҳати шундаки, айни дамда ҳеч қайси Xiaomi смартфони 8K видео олмайди. Ҳатто Samsung'нинг 108 мегапикселли Bright HMX линзасига эга — яқинда тақдим қилинган — Mi Mix Alpha смартфони ҳам 6K форматдаги 30 кадр/секунд тезлик билан чегараланган.

Ҳозирда, фақатгина Samsung'нинг Exynos 9820 ва 9825 чиплари 30 кадр/секундли 8K видеоларни қўллаб-қувватлай олади. Бундан чиқди, Xiaomi'нинг навбатдаги смартфони Qualcomm'нинг кейинги авлод флагман чипида ишлаши эҳтимоли юқори. Айни дамда, 8K видео ола оладиган бозордаги ягона смартфон Nubia Red Magic 3 ҳисобланиб, унда ҳам кадр тезлиги секундига 15 кадр билан чегараланган.

Истиқоболга назар ташласак эса, Xiaomi камера борасида Samsung билан ҳамкорликни яна давом эттирадиган кўринади. Биз эса тайёр маҳсулотни кутиб қоламиз.

ЎҚИНГ: РАСМАН: MIUI 11 барқарор прошивкаси қайси Xiaomi смартфонларига қачон етиб келади?

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!