Xiaomi аллақачон арзонроқ смартфонида Android Q тизимини синаб кўрмоқда!

  •   DiMaX
  •  1166
  •  27.11.2018 10:14

Xiaomi аллақачон арзонроқ смартфонида Android Q тизимини синаб кўрмоқда!

Google компанияси ўз мобил операцион тизимининг ўнинчи авлоди – Android Q талқинини 2019 йилнинг ёзи охирида ёки кузида тақдим этиши керак. Аммо у аллақачон ушбу тизимни тайёрламоқда – аввалроқ Geekbench сервисида шу тизимли Pixel 3 XL ҳамда биринчи авлод Pixel смартфони «қўлга тушган».

ЎҚИНГ: Google тайёрлаган «камбағалбоп» Pixel 3 Lite тақдимотдан аввал фош этилди

Энди эса мазкур бенчмаркда Android Q (яъни, Android 10) операцион тизимининг тест талқини ўрнатилган Xiaomi Mi 8 SE смартфони ҳам текшириб кўрилганлиги маълум бўлди. Мана, унинг Geekbench’даги натижаларига назар соламиз:

Айтиш керакки, Mi 8 SE смартфони бошиданоқ Android 8.1 Oreo базасидаги MIUI 9.5 билан тақдим этилган. Кейинчалик график қобиқнинг MIUI 10 талқинигача янгиланганида ҳам унинг «ўзаги» сифатида операцион тизимнинг Oreo версияси қолган эди. Android 9.0 Pie талқинига асосланган MIUI 10 бета-версиясини у жорий йилнинг охиригача олиши режалаштирилган.

ЎҚИНГ: Xiaomi яна иккита моделига MIUI 10 тарқатмоқда, аммо олтита смартфонини энди янгиламаслигини айтди

Mi 8 SE модели – Xiaomi компанияси ўрта нарх тоифасига мансуб, Snapdragon 710 процессорли смартфонидир. Модомики компания уни Android Q талқинигача янгилаётган экан, шундай хулоса қилиш мумкин: мазкур апдейт «хитойча Apple»нинг унча қиммат бўлмаган бошқа смартфонларига ҳам тақдим этилади.

Xiaomi’нинг жаҳон бозорига аллақачон тақдим этилган аксарият смартфонларини эса Terashop.uz интернет-дўконимиздан 809 000 сўмдан бошланувчи нархларда харид қилиш имкони мавжуд. Дўконимизга янги келган, ҳали қуйидаги нархномамизга кирмаган мобил кинотеатр – Mi Max 3 фаблетини бўлса 2 188 000 сўм эвазига сотиб олишингиз мумкин.

ЎҚИНГ: Xiaomi смартфонларини Terashop.uz’дан олинг (2018 йил 20 ноябрь) – харидингиз Ўзбекистон бўйлаб бепул етказилади!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!