Xiaomi аллақачон иккита смартфонига глобал барқарор MIUI 12 тарқатяпти!

  •   DiMaX
  •  1871
  •  28.05.2020 12:00

Xiaomi аллақачон иккита смартфонига глобал барқарор MIUI 12 тарқатяпти!

«Хитойча Apple» глобал MIUI 12 график қобиғининг онлайн тақдимот маросимини 19 май куни ўтказган. Шунингдек, жами 47 русумдаги смартфонларга унинг тарқалиш графигини ҳам расман эълон қилган.

ЎҚИНГ: MIUI 12’даги Super Wallpaper’ларни исталган Android-смартфонга ўрната оласиз! (тайёр ҳавола + «жонли» видео)

MIUI 12 глобал прошивкаси тарқалишининг илк босқичи июнь ойидаёқ бошланиб, унда Mi 9, Mi 9T, Mi 9T Pro, Redmi K20 ҳамда Redmi K20 Pro смартфонлари янгиланади. Айтиш керакки, Xiaomi айни шу бешта моделдаги қурилмалар эгаларини майнинг илк ҳафтасиданоқ MIUI 12 тестларига расман таклиф этган.

Маълум бўлишича, Xiaomi Mi 9T смартфони (айрим мамлакатларда Redmi K20 номи остида сотиляпти) учун аллақачон MIUI 12 график қобиғига асосланган, 12.0.0.11 рақамни глобал барқарор прошивка кела бошлаган:

Прошивкалар одатда босқичма-босқич тарқатилишидан хабарингиз бор, лекин агар сиз Xiaomi Mi 9T ёки Redmi K20 ишлатаётган бўлсангиз, апдейтнинг «ҳаво орқали» келишини кутиш шартмас. Ушбу расмий прошивкани мана бу сайтга жойлаб қўйишган, смартфонга уни қандай ўрнатишни (инглиз тилида) кўрсатиб ҳам қўйишган. Хоҳловчилар уни юклаб олиб, қўлда ўрнатишлари мумкин, фақат бунда юзага келиши мумкин бўлган хатоликлар учун ўзингиз масъул бўласиз.

Дарвоқе, барқарор глобал MIUI 12 прошивкасининг негизида Android 10 операцион тизим талқини ётади. Android 11 (ёки Android R) талқинининг эса Google компанияси ҳозирча фақат дастурчиларга мўлжалланган жамланмасини тақдим этган. Шунга қарамасдан, ҳали чиқмаган Android 11’ни эски ва арзон Redmi смартфонига аллақачон ўрнатиш мумкин!

ЎҚИНГ: MIUI 12 ҳамда Android 11’гача янгиланувчи Xiaomi смартфонлари иккита рўйхатда!

Terabayt.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.