Xiaomi аллақачон иловаларни MIUI 13’га мослаштира бошлади

  •   DiMaX
  •  435
  •  09.06.2021 12:53

Xiaomi аллақачон иловаларни MIUI 13’га мослаштира бошлади

«Хитойча Apple» ўз мобил қурилмалари учун MIUI 12.5 талқинидаги график қобиқ асосидаги янги прошивкаларни бирин-кетиш жўнатмоқда. Бу орада эса кейинги авлод – MIUI 13 график қобиғининг ҳам қачон чиқиши маълум бўлган. Бундан ташқари...

ЎҚИНГ: MIUI 13 прошивкасини олувчи 80 хилдаги Xiaomi, Redmi, Poco ва Black Shark смартфонлари рўйхати

Xiaomi расмий иловаларидан бири – MIUI Cleaner янги бета-талқинида дастурчилар MIUI 13 ҳақидаги қайдни пайқаб қолишди. Яъни, ишлаб чиқарувчи ўзининг иловаларини янги график қобиққа мослаштира бошлаган. Бу эса унинг релизи яқин эканлигига ишорадир.

Шундай қилиб, илованинг MIUI Cleaner V21.05.26.beta версиясида қуйидаги ўзгаришлар мавжудлиги айтилган:

  1. Қурилмани «чиқинди»лардан тозалаш учун движоклар умумий қайта ишлаб чиқилган.
  2. Илованинг ўзи MIUI 13 график қобиғидаги «сузиб юрувчи ойна» ҳолатига мослаштирилган.
  3. Шу пайтгача маълум бўлган хатоликлар тузатилган.

Олдинроқ интернетда тарқалган миш-мишларга кўра, MIUI 13 анонси шу июнь ойидаёқ бўлиб ўтади. Ҳатто улар рост бўлиб чиққан тақдирда ҳам, бу ҳали бета-тестларнинг бошланиши бўлади ва унинг якуний талқини чиқишига анча вақт бор.

Xiaomi, Redmi, Poco ва Black Shark смартфонларининг глобал прошивка, глобал версия ва хитойча версиялари, уларнинг ўзаро фарқи ҳақида эса ушбу мақоламиздан батафсил маълумот оласиз.

ЎҚИНГ: Xiaomi’ни энди тўхтатиб бўлмайди: узоқ кутилган Mi Mix 4 ҳамда Mi Note 11, яна MIUI 13 ҳам расмий сайтда «қўлга тушди»!

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!