Xiaomi "ақлли кўрпа"ни сотувга чиқарди

Xiaomi

Xiaomi компанияси ўзига қарашли MIJIA краудфандинг платформасида ғаройиб маҳсулот -- "ақлли кўрпа" учун маблағ йиғишни бошлади. Charpa кўрпасининг илғорлиги шундаки, кўрпа ҳароратни назорат қилади.

Кўрпанинг ўзига хос функцияси — хона ёки муҳит ҳароратини ҳис қилади ва заруратга кўра, фойдаланувчини керакли ҳарорат билан таъминлайди. Мисол учун, хона исиб кетганида кўрпадаги тола ўзидан салқинлик ажратади. Хона салқинлашса, кўрпа ўзидан иссиқлик ажрата бошлайди.

Маълум қилинишича, кўрпада махсус сенсорлар йўқ. Ҳароратни назорат қилиш учун таъсирчан толанинг ўзи масъул. Ташқи кўринишидан бу «гаджет» оддий кўрпадан фарқ қилмайди ва 100% пахтадан тайёрланган.

Кўрпанинг 1,5 метр ўлчамлиси 1 кг тош босади ва 75 доллар, 2 метрлиси 1,15 кг бўлиб 95 доллардан сотилади.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.