Xiaomi "ақлли кроссовка"ни $30 доллардан сотувга чиқарди

Xiaomi

Xiaomi компанияси смартфон ёки ноутбук ишлаб чиқариш билан кифояланиб қолаётгани йўқ. Унинг Mijia бренди технологияни кундалик воситалар, ҳаттоки кийим-кечаклар билан ҳам омихталаштиришга ҳаракат қилмоқда. Жумладан, компания яқинда Xiaomi Free Tie Leather номли "ақлли кроссовка"ни тақдим қилган эди. Айни пайтда бу оёқ кийими 30 доллардан сотувга чиқарилди.

Кроссовкани ишлаб чиқариш асосан қўл ишини талаб қилади. Бу оёқ кийими қалин чармдан тайёрлангани унда вентиляция тешиклари борлиги учун юрганда юмшоқ ва ҳаво алмашиши учун қулай. Шунингдек, ғоваксимон чарм патак, махсус пишиқ резинадан ишланган тагчармдан ташқари, кроссовкадаги светодиодли ёритиш тизими, процессор ва Bluetooth 4.0 модули унинг ўзига хос жиҳатлари сирасига киради.

Мазкур оёқ кийими Android 4.4 ёки iOS 8.0 ва улардан кейинги дастурий тизимларда фаолият кўрсатади. Xiaomi Free Tie Leather босиб ўтилган қадам ва сарф қилинган калорияни ҳисоб-китоб қилади.

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!

Шуҳрат Сатторов

Журналист ва таржимон, 2012 йилдан ахборот технологиялари соҳасида фаолият юритиб келмоқда. Мобиль технологиялар, коммуникация, "электрон ҳукумат" тизими йўналишларида илмий изланиш олиб боради.