Xiaomi арзон флагманининг хотирасини икки карра кучайтириб, атиги 338 доллардан сотмоқчи

  •   DiMaX
  •  2128
  •  27.07.2018 13:26

Xiaomi арзон флагманининг хотирасини икки карра кучайтириб, атиги 338 доллардан сотмоқчи

Ушбу йилнинг 31 май санасида Xiaomi компанияси ўзининг юбилей флагмани – Mi 8 моделини тақдим этганидан хабарингиз бор. Корпорация биратўла унинг «укаси» – Mi 8 SE ҳамда «акаси» – Mi 8 EE талқинларини ҳам намойиш этган.

ЎҚИНГ: Xiaomi Mi 8’нинг премиал талқини кутилганидан арзон нархда сотувга чиқмоқда

Булар орасида Xiaomi Mi 8 SE модели хотира ҳажмига кўра икки хил талқинда бўлиши айтилган. Тезкор ва доимий хотирасининг ҳажми тегишлича 4 ва 64 гигабайтлик хотирага эга версиясига 280 доллар, 6/64 гигабайтлик хотирали версиясига эса 310 доллар нарх белгиланган.

«Хитойча Apple» энди ушбу арзон флагманининг янги версиясини ҳам чиқаришини маълум қилди – унинг доимий хотираси ҳажми нақ икки бараварга оширилиб,  128 гигабайтга етган. Тезкор хотираси эса ўзгаришсиз қолган – 6 гигабайт. Xiaomi янги талқиндаги Mi 8 SE учун тахминан 338 АҚШ долларига тенг нарх белгилаган.

ЎҚИНГ: Mi 8 SE -- арзон флагманнинг юртимизда кутилаётган нархи

Xiaomi Mi 8 SE модели якка кристалли Qualcomm Snapdragon 710 чипига эга илк смартфон бўлаётир. Унинг асосий камераси 12 ва 5 мегапикселлик модулларни ўз ичига олади. Олд камераси эса селфисеварлар учун айни муддао – нақ 20 мегапикселли! Ушбу «арзон флагман»нинг ток сиғими 3120 мА/соатлик аккумулятори Quick Charge 3.0 тезкор қувватлаш технологияси билан таъминланган.

Таъкидлаш керакки, Xiaomi корпорацияси бундан икки кунгина аввал оммабоп Redmi Note 5 смартфонининг ҳам хотираси кучайтирилган – 6/128 гигабайтлик янги талқинини эски нархда тақдим қилганди.

ЎҚИНГ: Оммабоп Xiaomi смартфонларидан бирининг хотираси икки карра кучайтирилмоқда, нархи эса эскича...