Xiaomi арзон смартфонларига ҳам Mi 9’даги илғор жиҳатларни жорий этяпти – моделлар ва янгиланиш графиги билан танишинг!

  •   DiMaX
  •  1990
  •  14.03.2019 12:55

Xiaomi арзон смартфонларига ҳам Mi 9’даги илғор жиҳатларни жорий этяпти – моделлар ва янгиланиш графиги билан танишинг!

Mi 9 флагманидаги «Game Booster» ўйин режимини Xiaomi энди бошқа смартфонларига ҳам қўшаётгани ҳақида Terabayt.uz жорий ойнинг бошида хабар берганди. Энди эса ундаги бошқа технологиялар ҳам компаниянинг кўплаб русумлардаги смартфонларига татбиқ этиляпти.

ЎҚИНГ: Xiaomi смартфонлари энди қимматлайди – буни шахсан компания бош директори айтди!

Бу тўғрида «хитойча Apple»нинг дастурий таъминот бўлими бошлиғи Чжан Гоцюань (Zhang Guoquan) маълумот берган. Унинг таъкидлашича, Mi 9 моделида татбиқ этилган кўплаб янги инновациялар дастлаб Xiaomi Mi 8 туркуми смартфонларига жорий қилинади.

Энди эса, Xiaomi Internet бўлими раҳбари Ли Вэйсин (Li Weixing) бошқа моделлардаги Xiaomi смартфонларига ҳозирча Mi 9 учун эксклюзив бўлиб турган инновацияларнинг жорий этилиш графигини ҳам эълон қилди!

Мана, уларнинг қайси смартфонларга татбиқ этилиши ва янгиланиш графиги билан танишамиз:

1. Ўйинлардаги тезлаштириш технологияси март ойининг охири – апрелнинг бошларида Xiaomi Mi 8, Xiaomi 8 Screen Fingerprint Version, Xiaomi Mi 8 Transparent Version, Xiaomi Mi 8 SE, Xiaomi Mi MIX 3, Xiaomi Mi MIX 2S, Redmi Note 7, Redmi Note 7 Pro, Redmi Note 5 ва Redmi S2 моделларига тарқатилади.

Апрелнинг ўрталарига бориб эса ушбу янги имкониятдан Xiaomi Mi 8 Youth Edition, Xiaomi Mi 6, Xiaomi Mi 6X, Xiaomi Mi 5s, Xiaomi Mi 5s Plus, Xiaomi Mi 5X, Xiaomi Mi MIX 2, Xiaomi Mi MIX, Xiaomi Mi Max 3, Xiaomi Mi Note 3, Xiaomi Mi Note 2, Xiaomi Mi Play, Redmi Note 6 Pro Redmi Note 5, Redmi 6 Pro, Redmi 6, Redmi 6A, Redmi 5, Redmi 5A ҳамда Redmi 5 Plus эгалари ҳам баҳраманд бўлишади.

ЎҚИНГ: Барча Xiaomi смартфонлари учун зўр хушхабар бор!

2. Кун давомида алмашиниб турувчи «жонли» обойлар эса март ойининг охиридаёқ Xiaomi Mi 8, Xiaomi 8 Screen Fingerprint Version, Xiaomi Mi 8 Transparent Version, Xiaomi MI MIX 3, Xiaomi Mi MIX 2S моделлари учун, кейинроқ эса бошқа русумлардаги смартфонлар учун ҳам тақдим этилади.

3. Ҳамиша ёқиқ турувчи дисплейнинг янги имкониятлари ҳам жорий ойнинг бошида – дастлаб Xiaomi Mi 8, Xiaomi 8 Screen Fingerprint Version, Xiaomi Mi 8 Transparent Version, Xiaomi MI MIX 3, Xiaomi Mi 8 SE учун, сўнгроқ эса бошқа моделлар учун тарқатилади.

4. Менюнинг барча бўлимларида тўқранг интерфейс (тунги режим – Dark Mode) эса мартнинг охирларида Xiaomi Mi 8, Xiaomi 8 Screen Fingerprint Version, Xiaomi Mi 8 Transparent Version, Xiaomi Mi 8 SE, Xiaomi Mi 8 Youth Version, Xiaomi 6 X, Xiaomi Mi MIX 3, Xiaomi Mi MIX 2S , Xiaomi Mi Note 3, Xiaomi Mi Max 3, Redmi Note 7, Redmi Note 7 Pro, Redmi Note 6 Pro, Redmi 6 Pro, Redmi Note 5, Redmi S2 ва бошқа смартфонлар эгаларини қувонтиради.

5. Қувватланиш жараёнидаги янгича анимация юқоридаги барча моделлар учун апрелнинг бошларида учун жорий этилади.

Эслатиб ўтамиз, Terashop.uz интернет-дўконимизда мазкур компаниянинг энг арзон Redmi Go смартфони ҳамда илк тугмачали телефони – Xiaomi Qin 1s моделини, умуман, атиги 590 000 сўмдан бошланувчи нархларда жами элликка яқин номдаги Xiaomi телефонларини сотиб олиш имкони бор. Бундан ташқари, ҳозирда мазкур интернет-дўкондан харид қилсангиз, «Баҳор кайфияти» акцияси доирасида ютуққа ҳам эга бўлишингиз мумкин!

ЎҚИНГ: «Ёнғоқчақар» Redmi Note 7 ва энг арзон Redmi Go ҳам Terashop.uz’га келди! Xiaomi смартфонларининг нархлари (2019 йил 12 март)

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!