Xiaomi арзон ва чўзинчоқ Qin 2 Pro смартфонини тақдим этди

  •   DiMaX
  •  2763
  •  07.11.2019 14:03

Xiaomi арзон ва чўзинчоқ Qin 2 Pro смартфонини тақдим этди

«Хитойча Apple» ўтган йилнинг ёзида ўзининг илк тугмачали телефони – Xiaomi Qin 1 ҳамда унинг нисбатан илғор варианти – Qin 1s моделларини тақдим этганди. Булар – Wi-Fi модули ва замонавий USB Type-C порти билан жиҳозланган, яна «сунъий онг» жорий этилган илк тугмачали телефонлар бўлса, уларнинг авлоди – Qin 2 эса сенсор экранли смартфон тарзида тақдим этилган.

ЎҚИНГ: Xiaomi дунёдаги энг антиқа смартфонни сота бошлади – атиги 69 доллардан! (+«жонли» видео)

Xiaomi энди иккинчи авлод Qin телефонининг Pro-версиясини тақдим этди, унинг тўлиқ номи – Qin AI Assistant Pro. Мазкур гаджетнинг ҳам корпуси чўзинчоқ бўлиб, поликарбонатдан ишланган. Шунга яраша, диагонали 5 дюймлик экранининг томонлари ҳам ўзаро 22,5:9 нисбатда, тасвир аниқлиги эса 1440х576 пикселлик.

Qin 2 Pro камерасида 8 мегапикселлик сенсор қўлланган, олдинги авлодида эса атиги 5 мегапикселлик датчик эди, Qin 1 ҳамда Qin 1s моделларида эса умуман камеранинг ўзи бўлмаган. Тежамкорлик мақсадида янги моделда ҳам селфи-камерадан воз кечилган.

ЎҚИНГ: Xiaomi’нинг яна учта смартфони барқарор MIUI 11’гача янгиланмоқда

«Пультсимон» бу смартфон тўртинчи авлодгача стандартлардаги уяли алоқа тармоқларида ишлай олади. Корпусининг ўнг ён қиррасида махсус қизил тугмача ҳам бор – унинг ёрдамида XiaoAI виртуал ёрдамчиси чақирилади.

Qin 2 Pro моделида аввалгисига қараганда кучлироқ – саккиз ядроли Spreadtrum SC9863A процессори қўлланган. Унинг тезкор хотираси ҳам 2 гигабайтга чиқарилган – аввалги моделида «оперативка» ҳажми атиги 1 гигабайт эди. Доимий хотираси ўзгармаган – 32 гигабайтлик. Qin 2 девайсидаги каби 2100 мА/соатлик батареяси замонавий USB Type-C порти орқали қувват олади.

ЎҚИНГ: Xiaomi Mi Note 10 ва унинг Pro талқини намойиш қилинди!

Qin 2 Pro арзон смартфонларга мўлжаллаб «тарошланган» Android GO операцион тизими бошқаруви остида ишлайди. Xiaomi унга махсус – чўзинчоқ экранли телефонларга мосланган Qin график қобиғини ўрнатган.

Xiaomi ҳозирча Qin 2 Pro нархини маълум қилмаган, унинг олдинги модели эса 499 юанга (тахминан 69 долларга) нархланган эди. Навбатдаги авлоди олдингисига нисбатан 10–15 фоизга қиммат бўлиши кутилмоқда. Унинг илк «аждод»и – Xiaomi Qin 1s телефонини эса Terashop.uz интернет-дўконимиздан атиги 810 000 сўм эвазига ҳозироқ харид қилиш имкони бор.

ЎҚИНГ: Redmi Note 8T намойиш қилинди – унинг оддий Redmi Note 8’дан фарқлари қандай?

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.