Xiaomi атиги 100 долларга NFC ва пульсоксиметрли гаджет чиқарди

  •   DiMaX
  •  529
  •  20.10.2020 14:00

Xiaomi атиги 100 долларга NFC ва пульсоксиметрли гаджет чиқарди

Samsung шу йил августнинг бошида тақдим этган смартвоч – Galaxy Watch 3 модели қоннинг кислородга тўйинганлигини аниқловчи пульсоксиметр датчигига эга. Бутун дунёда коронавирус пандемияси авж олган ҳозирги паллада ушбу функциянинг фойдаси катта.

ЎҚИНГ: Huami пульсоксиметрли Amazfit Band 5 билагузугини тақдим этди: сиз уни танийсиз!

Энди эса Xiaomi компанияси ҳам шундай йўл тутди – пульсоксиметрли Xiaomi Mi Watch Color Sports Edition ақлли соатини намойиш қилди. Номидан ҳам билиниб турганидек, бу – «Хитойча Apple» 2019 йилнинг сўнгида намойиш этган смарт-соат – Xiaomi Mi Watch Color моделининг янги версиясидир. Компания бултурги смартвочининг глобал версияси – Xiaomi Mi Watch Revolve моделини 29 сентябрь куни Ҳиндистондаги тадбирида расман тақдим қилган эди.

Xiaomi Mi Watch Color Sports Edition моделига қайтадиган бўлсак, у 105 долларга тенг нарх билан 1 ноябрдан очиқ савдога чиқади. Хитойда аллақачон унинг учун олдиндан буюртма очилган ва мазкур босқичда девайсни атиги 97 долларга олиш мумкин.

ЎҚИНГ: Android 10 тизимли илк смарт-соат намойиш этилди: 4/64 ГБ хотира ва бурилувчи Sony камерали!

Пульсоксиметрдан ташқари, янги смарт-соатда юрак уриши датчиги, жойлашувни аниқлаш учун юқори сифатли GPS/ГЛОНАСС/Galileo/Beidou чипи, Bluetooth 5.0 ҳамда NFC модуллари ҳам қўлланган. Уни тақиб, 50 метргача сув тубига шўнғиш мумкин.

Mi Watch Color Sports Edition диагоналига 1,39 дюймлик AMOLED-дисплейга эга бўлиб, унга Always-On режими ҳам жорий этилган. Компания унинг учун 120 хил циферблат ва 117 хил спорт режимини таклиф этади.

Қурилманинг аккумулятори 420 мА/соатлик бўлиб, унинг тўла қуввати 16 кунга етади. Xiaomi мазкур маҳсулотини қора, кўк ва оқ рангли корпусларда таклиф этмоқда, тасмачалари эса олти хил рангда.

ЎҚИНГ: Redmi’нинг илк ақлли соатида смартфонсиз ҳам қўнғироқ қила оласиз!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.