Xiaomi атиги 13 доллардан бошланувчи иккита симсиз қулоқчин тақдим этди

  •   DiMaX
  •  553
  •  07.10.2020 15:48

Xiaomi атиги 13 доллардан бошланувчи иккита симсиз қулоқчин тақдим этди

Apple корпорациясининг AirPods қулоқчинларига ўхшатиб «Хитойча Apple» ҳам гаджетлар чиқариб келмоқда. Жумладан, 13 октябрда уни расман намойиш қилинадиган Xiaomi Mi Air 2 Pro моделининг «жонли» видеоларини аллақачон эълон қилганмиз.

ЎҚИНГ: Хитойликлар буни уддалашди: AirPods Pro’нинг арзон клонини ҳам iPhone худди оригиналидек қабул қиляпти! (+видео)

Xiaomi ҳозирча Ҳиндистонда, ўзининг Redmi бренди остидаги иккита Bluetooth-қулоқчин намойиш этди. Redmi SonicBass Neckband ҳамда Redmi Earbuds 2C русумли мазкур аксессуарларнинг ҳар иккаласи Bluetooth 5.0 интерфейси билан таъминланган.

Redmi SonicBass Neckband модели бўйиндан ўтиб турувчи ушлагичга ҳамда 9.2 миллиметрлик драйверга эга. Ҳиндистонда уни 13 АҚШ долларига тенг нархда сотишмоқда.

Қулоқчиннинг симидаги бошқарув пультига микрофон ва тегишли тугмачалар ўрнатилган.

Айтиш керакки, ҳар иккала янги қулоқчин автономлиги 12 соатга етади, уларнинг корпуслари IPX4 стандартига кўра тер ва бошқа турдаги нам киришидан ҳимояланган.

ЎҚИНГ: 12 соат автономликка эга, сувдан қўрқмас арзон симсиз қулоқчин – Redmi Sonicbass тақдим қилинди

Буткул симсиз бўлган Redmi Earbuds 2C модели эса чиройли ғилоф билан тақдим этилади. Унинг драйвери 7.2 миллиметрлик ўлчамга эга.

Ҳар иккала Bluetooth-қулоқчин ҳам Siri, Alexa ҳамда Google Assistant овозли ёрдамчиларини қўллаб-қувватлайди. Уларда фаол шовқин тўсиш функцияси кўзда тутилмаган.

Redmi Earbuds 2C модели Ҳиндистонда ҳозир арзонлаштириб – 18 доллардан бозорга чиқарилган, кейинроқ эса асл нархида – 27 доллардан сотишади. Бу аксессуарларнинг бошқа бозорларга чиқиши ҳақида ҳозирча маълумот йўқ.

ЎҚИНГ: Realme ҳатто смартфон ғилофидан ҳам арзон қулоқчин тақдим этди (+видео)

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!