Xiaomi атиги 190 долларлик телевизор тақдим этди

  •   DiMaX
  •  2520
  •  18.04.2018 12:00

Xiaomi атиги 190 долларлик телевизор тақдим этди

Сифати нархидан юқори смартфонлари ва бошқа турли уяли алоқа гаджетлари билан танилиб улгурган Xiaomi компанияси чиқарадиган маҳсулотлар диапазони жудаям кенг. Корпорация «ақлли уй» экотизими учун керакли деярли барча маҳсулотларни ўзи ишлаб чиқаради.

ЎҚИНГ: Кун янгилиги: Xiaomi'дан янги «ақлли» кроссовка

Ушбу компания, жумладан, диагонали 32 дан то 65 дюймгача бўлган турли телевизорлар ишлаб чиқариш билан ҳам шуғулланади. Улар ҳар хил мижозларнинг имкониятларига, талаб ва эҳтиёжларига мослаб чиқарилади ва нархлари 200 доллардан то 1600 долларгача боради.

Куни кеча Xiaomi ўзининг янги девайси – Mi TV 4S телевизорини расман намойиш этди. Бу – ҳамёнбоплар тоифасига кирувчи, экранининг ўлчами 32 дюймни ташкил этувчи телевизордир. Телевизор нархи эса бундайроқ смартфон қийматига тенг – атиги 190 АҚШ доллари!

Xiaomi Mi TV 4S дисплейининг тасвир аниқлиги 1366х768 пикселга тенг, экраннинг янгиланиш частотаси эса сониясига 60 кадрни ташкил этади. Иш режимида бу телевизор атиги 50 Вт/соат электр энергиясини сарфлайди.

Мазкур телевизор Amlogic T962 процессори базасида ишлайди; ушбу чип 1,5 ГГц такт частотасига эга бўлган тўртта Cortex-A53 ядросини ҳамда Mali-450 MP5 график тезлатгичини ўз ичига олган. Mi TV 4S тезкор хотираси 1 гигабайт, доимий хотираси эса 4 гигабайт ҳажмга эга.

Mi TV 4S, шунингдек, иккитадан HDMI ва USB, битта LAN портлари билан таъминланган. Телевизор кенгайтирилган динамик диапазонни қўллаб-қувватлайди ва ҳар бири 10 ваттлик иккита овоз кучайтиргич билан жиҳозланган.

ЎҚИНГ: 1 238 000 сўмдан бошланувчи Skyworth, Samsung, LG, Moonx ва Sony телевизорлари нархлари (2018 йил 6 апрель)

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!