Xiaomi аёллар учун муҳим «ақлли» гаджет тақдим этди

  •   DiMaX
  •  608
  •  09.01.2018 17:41

Xiaomi аёллар учун муҳим «ақлли» гаджет тақдим этди

Бизда «хитойча Apple»нинг маҳсулотлари орасида асосан смартфон, планшет, «ақлли» билагузук ва смарт-соатлари машҳур бўлса-да, бу корпорация ҳар хил нарсалар ишлаб чиқаради. Унинг саноқ бўйича 147-рақамли маҳсулоти эса аёллар учун «ақлли» термометр бўлди, деб ёзади ixbt.com сайти.

ЎҚИНГ: Xiaomi "ақлли кўрпа"ни сотувга чиқарди

Мазкур девайс Xiaomi Smart Female Thermometer деб номланади ва аёлларга ўз саломатлигини янада аниқлик билан кузатиб бориш имконини беради. Шунингдек, у аёлнинг соғлиғи ҳолатидан ва бошқа омиллардан келиб чиқиб, ҳомиладорликни режалаштириш учун энг мақбул вақтларни ҳам аниқлаб беради.

Аёллар «ақлли» термометрининг ҳарорат ҳақидаги маълумотларни қайта ишловчи процессори Texas Instruments компанияси томонидан ишлаб чиқарилган. Ўлчаш датчиги шу қадар сезгирки, ҳароратни 0,05 °С гача аниқликда қайд эта олади. Термометр тилнинг остига озроқ вақт қўйиб турилади, ҳароратни ўлчаш амалга оширилгач, овозли сигнал чиқаради.

Xiaomi Smart Female Thermometer девайси ўлчаш маълумотларини смартфондаги шу номдаги илова билан синхронлаштириб, қайд этиб боради.

«Ақлли» термометр шу йилнинг 31 январидан 20 доллар нархида савдога чиқарилади. Ўзбекистондан унга онлайн дўконлар орқали буюртма бериш имкони бўлади.

ЎҚИНГ: AliExpress’даги товарларга «Terabayt.uz» орқали буюртма беринг!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.

DiMaX

Технологияларга қизиқувчи, бу борадаги янгиликларни имкон қадар кузатувчи ва маъқул топганларини бошқалар билан баҳам кўришни ёқтирувчи фрилансер.