Xiaomi айтадиям, қайтадиям: тўртта Redmi смартфонига MIUI 12 келмайдиган бўлди!

  •   DiMaX
  •  4552
  •  09.12.2020 10:57

Xiaomi айтадиям, қайтадиям: тўртта Redmi смартфонига MIUI 12 келмайдиган бўлди!

«Хитойча Apple» ҳозир 31 хил мобил қурилмалари учун хитойча MIUI 12 асосидаги прошивкалар тарқатмоқда. Шулардан еттита моделдагиси учун график қобиқ энг сўнгги – Android 11 операцион тизими базасида тайёрланган.

ЎҚИНГ: Глобал бозордаги Xiaomi, Redmi ва Poco смартфонларига жами 76 та барқарор MIUI 12 прошивкалари чиқди (тўлиқ рўйхат)

Xiaomi компанияси MIUI 12 прошивкасини қабул қилувчи гаджетларининг рўйхатини куни кеча янгилади. Афсуски, Redmi брендига мансуб бўлган тўртта русумдаги смартфон ундан чиқариб ташланган.

Янги рўйхатган кўра, Redmi Y3, Redmi 7, Redmi 6 ҳамда Redmi 6A моделлари учун расмий MIUI 12 прошивкаси тайёрланмайдиган бўлган. Xiaomi бу қарорини «мувофиқлик ва самарадорлик муаммолари» билан изоҳлаган.

Компания бунда айнан қанақа муаммоларни кўзда тутгани номаълум; лекин у олдин MIUI 12’нинг шу моделлар учун ҳам мослаштирилаётганини айтган. График қобиқ тақдим этилганидан буён ўтган етти ой мобайнида бу смартфонлар ҳам унгача янгиланувчи девайслар рўйхатида бўлиб келаётган эди.

Xiaomi, Redmi, Poco ва Black Shark смартфонларининг глобал прошивка, глобал версия ва хитойча версиялари, уларнинг ўзаро фарқи ҳақида эса мана бу мақоламиздан батафсил маълумот оласиз.

ЎҚИНГ: Xiaomi Mi 11 Pro илк суратда: дизайни Xiaomi Mi 11’дан мутлақо фарқли!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!