Xiaomi барча Android-смартфонлар учун Mint браузерини тақдим этди: тезкор, тежамкор, хавфсиз ва рекламасиз!

  •   DiMaX
  •  2529
  •  24.12.2018 14:05

Xiaomi барча Android-смартфонлар учун Mint браузерини тақдим этди: тезкор, тежамкор, хавфсиз ва рекламасиз!

«Хитойча Apple» нафақат турли гаджетлари, балки улар учун ишлаб чиқилган дастурий таъминот маҳсулотлари билан ҳам танилган. Унинг дастурчилар жамоаси куни кеча намойиш қилган Mint браузери нафақат Xiaomi, балки барча компанияларнинг мобил қурилмаларида фойдаланишга мўлжалланган.

ЎҚИНГ: Mi Play’дан ташқари, 24 декабрда Xiaomi яна Pinecone S2’ни ҳам тақдим этади! (+«жонли» сурат)

Xiaomi Mint – ҳажми атиги 10 мегабайт келадиган, Android операцион тизими базасида ишловчи барча қурилмаларда ишлай олувчи тезкор браузердир.

Ишлаб чиқувчиларнинг сўзларига қараганда, Xiaomi Mint ўта тезкорлиги ва фойдаланишга қулайлиги билан ажралиб туради. Унинг созламаларида бирор нимани «кавлаштириб» ўтиришга ҳожат йўқ – ҳаммаси содда ва тушунарли.

Шу билан бирга, Xiaomi Mint овозли қидирувни, «инкогнито» (махфийлик) ҳамда «мутолаа» режимларини қўллаб-қувватлайди. Булардан ташқари, у интернет-трафикни тежаш ва рекламани блоклаш функциясига ҳам эга.

Xiaomi Mint браузерини Google Play иловалар каталогидан мана бу ҳавола орқали бепул юклаб олиш мумкин.

ЎҚИНГ: VPN Lite – iPhone ва Android-смартфонлар учун тезкор, бепул ва рекламасиз илова!

Terabayt.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.