Xiaomi барчани лақиллатган экан – иккита янги флагмани бенчмаркда «қовун туширди»!

  •   DiMaX
  •  2114
  •  01.08.2019 14:39

Xiaomi барчани лақиллатган экан – иккита янги флагмани бенчмаркда «қовун туширди»!

«Хитойча Apple» куни кеча энг кучли Android-процессор – Snapdragon 855 Plus базасидаги Black Shark 2 Pro ўйинбоп смартфонини намойиш қилган эди. Тақдимот маросимида унинг AnTuTu сервисида 500 000 дан ошиқ натижа кўрсатиши алоҳида таъкидланган.

ЎҚИНГ: Black Shark 2 Pro тақдим этилди – AnTuTu’нинг янги қироли! (+видео)

Аммо амалда бу кўрсаткич Xiaomi ваъда қилганидан нақ ўн фоизга кам бўлиб чиқди! Weibo ижтимоий тармоғида эълон қилинган скриншотга кўра, Black Shark 2 Pro геймерофони AnTuTu бенчмаркида 456 571 балл олган!

Компания ҳозирча бу борада бирор расмий изоҳ бермаган, аммо дастлабки 24 соат мобайнида Black Shark 2 Pro учун 200 000 дан ошиқ олдиндан буюртма расмийлаштирилгани маълум.

ЎҚИНГ: Xiaomi кутилмаганда ҳамёнбоп смартфонини яна 30 долларга арзонлаштирди!

Шунингдек, яқин орада намойиш этилиши кутилаётган Xiaomi Mi 9T Pro смартфони борасида ҳам шунга ўхшаш хабар тарқалган. Эсингизда бўлса, Geekbench’да имтиҳон топширганида бу смартфон ҳам Black Shark 2 Pro’дан қолишмайдиган натижалар кўрсатган эди.

Лекин айни мана шу бенчмаркда Xiaomi Mi 9T Pro кечагина – 31 июлда яна, тағин бир неча марта текшириб кўрилган. Унда смартфон бир-бирига зид натижаларни намоён этганки, буни бирор нима деб изоҳлаш ҳам қийин. Якка ядроли синовда у 2107 дан то 3512 баллгача олган бўлса, кўп ядроли имтиҳонда 9143 дан то 11042 баллгача тўплаган:

Биласизки, Xiaomi Mi 9T Pro флагмани Redmi K20 Pro смартфонининг жаҳон бозорига мўлжалланган версияси бўлиб, Qualcomm Snapdragon 855 чипсетига асосланган. Сўнгги хабарларга кўра, Европада уни шу август ойидаёқ савдога қўйишади – демак, унинг тақдимоти жуда яқин. Компаниянинг аллақачон сотувга чиққан турли русумлардаги телефонларини эса 590 000 сўмдан бошланувчи нархларда Terashop.uz онлайн дўконимиздан сотиб олиш мумкин.

ЎҚИНГ: Redmi 7 Pro – кечагина тақдим этилган бақувват процессорли илк смартфонни августдаёқ кўрамиз!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.