Xiaomi барчани қизиқтириб, Mi Mix 3 Youth Edition ўрнига умуман бошқа, аммо хит бўлувчи смартфон тақдим этди

  •   DiMaX
  •  3101
  •  14.11.2018 08:50

Xiaomi барчани қизиқтириб, Mi Mix 3 Youth Edition ўрнига умуман бошқа, аммо хит бўлувчи смартфон тақдим этди

Куни кеча Xiaomi компанияси кутилмаганда анонс бериб, 13 ноябрда «ёшларбоп» смартфон намойиш этишини эълон қилди. Бунда аксарият бирор янги моделдаги гаджетни кутган, ҳатто унинг номини ҳам тахмин қилганди.

ЎҚИНГ: Xiaomi бугун Mi Mix 3 Youth Edition смартфонини тақдим этиши мумкин!

Лекин ҳаммаси бошқача бўлиб чиқди: «хитойча Apple» икки ой аввал расман намойиш этилган Mi 8 Lite (Хитойнинг ўзида Mi 8 Youth Edition) смартфонининг янгича конфигурациядаги версиясини тақдим қилди. Эслатиб ўтамиз, ушбу девайс Mi 8 флагманлар туркумидаги энг арзон смартфон ҳисобланади.

Айтиш керакки, 13 ноябрда намойиш этилган Mi 8 Lite фақат хотира ҳажми билангина аввалгиларидан фарқ қилади. Яъни, ушбу модел дастлаб уч хил – 4/64 ГБ, 6/64 ГБ ва 6/128 ГБ хотирали конфигурацияларда чиқарилган бўлса, янгиси 4/128 гигабайтликдир.

ЎҚИНГ: Xiaomi Mi 8 Lite тақдим этилди: 204 долларга флагман дизайнли ўртача смартфон!

Умуман олганда, смартфоннинг тўлақонли ишлаши учун 4 гигабайтлик тезкор хотира ҳам етарли, аммо турли видеолар, фотосуратлар ва ҳоказо файллар учун ҳозирги замонда каттароқ хотира керак. Шуни инобатга олганда, минимал ҳажмдаги тезкор ва максимал ҳажмдаги доимий хотирага эга Mi 8 Lite ёшлар орасида хит бўлиши турган гап.

4/128 гигабайтлик конфигурациядаги Mi 8 Lite смартфони 16 ноябрдан сотувга чиқарилади. Аммо Xiaomi унинг нархи борасида маълумот бермаган. Унинг 260 дан 275 долларгача оралиқда нархланиши кутилмоқда.

Ўзбекистонда эса Xiaomi смартфонларини 839 000 сўмдан бошланувчи нархларда Terashop.uz интернет-дўконимиздан сотиб олиш мумкин.

ЎҚИНГ: Terashop.uz’да Samsung смартфонлари нархлари (2018 йил 7 ноябрь) – харидингиз Ўзбекистон бўйлаб бепул элтиб берилади!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.