Xiaomi беш дақиқада 350 мингта Mi 11 сотди

Xiaomi беш дақиқада 350 мингта Mi 11 сотди

Ўтган ой охирида Xiaomi компанияси Qualcomm Snapdragon 888 чипида ишловчи дунёдаги илк смартфон — Mi 11'ни тақдим этганди.

ЎҚИНГ: Ушбу 22 хил Xiaomi, Redmi ва Poco смартфонларига MIUI 12.5 прошивкасини ҳозироқ ўрнатишингиз мумкин!

Орадан бир неча кун ўтиб эса, компания Хитойда смартфонларни сота бошлади. Афтидан, янги смартфонларни кўпчилик интиқиб кутган экан.

Xiaomi атиги беш дақиқа ичида Mi 11 смартфонидан 350,000 дона сотишга эришган. Бунча смартфоннинг умумий қиймати 1.5 миллиард юань (229 млн 604 минг доллар) дан ортиқ бўлган. Умид қилиб қоламизки, Xiaomi тез орада бу моделни бошқа бозорларга ҳам чиқаради.

Mi 11 смартфони 6,81 дюйм 1440p 120Hz AMOLED экранига эга бўлиб, DisplayMate синовидан A+ балл олган. Қурилманинг орқа панелида учта камера бўлиб, уларнинг асосийси 108МП, ультракенги 13МП, макро камера эса 5МП ўлчамга эга. Олд камера резолюцияси эса 20МП. Смартфон 8/12ГБ тезкор, 128/256ГБ доимий хотирага эга. 4,600 мАс сиғимли аккумулятор сим билан 55 Вт да, симсиз 50 Вт да тезкор қувватланади. Дастурий таъминот борасида эса, Ми 11 Android 11 асосидаги MIUI 12.5 қобиқ дастурида ишлайди.

ЎҚИНГ: «Тахтни бўшат, Xiaomi Mi 11» – AnTuTu рекордчиси январда чиқяпти

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!