Xiaomi бешинчи авлод – Mi TV 5 телевизорларини намойиш этди

  •   DiMaX
  •  1174
  •  05.11.2019 16:42

Xiaomi бешинчи авлод – Mi TV 5 телевизорларини намойиш этди

«Хитойча Apple» бугун – 5 ноябрдаги матбуот анжуманида Mi CC9 Pro смартфонини, Mi Watch ақлли соатларини ва Mi TV 5 телевизорларини тақдим этди. Xiaomi’нинг ушбу ақлли телевизорлари туркумига олтита модел киради.

ЎҚИНГ: Xiaomi Mi TV 5 телевизорлари тўртта карнайга эга бўлади

Олтита модель деганимиз – Mi TV 5 ва Mi TV 5 Pro’нинг ҳар бири экран диагоналига кўра уч хил ўлчамда таклиф этилади. Яъни, харидорлар диагонали 55, 65 ёки 75 дюймлик бешинчи авлод ақлли телевизорини сотиб олишлари мумкин.

Mi TV 5 Pro моделининг «оддий» Xiaomi Mi TV 5’лардан асосий фарқи – уларда квант нуқталари технологияси қўлланганидир. Янги телевизорларнинг ҳар олтита моделида тасвир аниқлиги 4K форматида, улар HDR10+ режимини қўллаб-қувватлайди.

ЎҚИНГ: Телевизор танлашда нимага эътибор қаратиш керак?

Яна бир фарқи эса хотира ҳажмидадир: Xiaomi Mi TV 5 туркумини 3 гигабайтлик тезкор ва 32 гигабайтлик ички хотирага эга бўлса, Mi TV 5 Pro’ларда мазкур кўрсаткичлар тегишлича 6 ва 34 гигабайтга тенг.

Уларнинг процессорлари бир хил – Amlogic T972 чипсети, дисплейлари эса NTSC ранг қамровини 108 фоизга қамраб олади! Бундан ташқари, улар тасвир сифатини динамик тарзда яхшиловчи MEMC технологиясини қўллаб-қувватлайди. Телевизорларнинг карнайлари тўрттадан бўлиб, уларга DTS-HD ҳамда Dolby Audio технологиялари жорий этилган.

ЎҚИНГ: LCD-телевизор ва монитор экранидаги доғларни осон кетказишнинг энг арзон усули

Энг қизиқарли жиҳатига келадиган бўлсак, Xiaomi Mi TV 5 нархлари қуйидагича:

55 дюймлиги – 425 доллар;

65 дюймлиги – 570 доллар;

75 дюймлиги – 1140 доллар.

Xiaomi Mi TV 5 Pro модели эса мана бундай баҳоланган:

55 дюймлиги – 525 доллар;

65 дюймлиги – 710 доллар;

75 дюймлиги – 1425 доллар.

Кўриб турганингиздек, унчалик ҳам арзон эмас, лекин рақобатчилариникидан анча яхши нархлар. Terashop.uz интернет-дўконимизда эса 1 155 000 сўмдан бошланувчи нархларда турли телевизорларни сотиб олиш имкони мавжуд.

ЎҚИНГ: Атиги 142 долларга 40 дюймлик телевизор чиқди!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!