Xiaomi билан орзуингиздаги смартфонингизни ясанг!

Xiaomi билан орзуингиздаги смартфонингизни ясанг!

Xiaomi компаниясининг Россиядаги бўлими сизга идеалингиздаги смартфонингизни йиғиш имконини берадиган Xiaomi Dreams 2.0 (https://buildmi.ru) платформасини ишга туширди. Унда сиз нафақат орзу қилган смартфонингизни яратишингиз, балки унинг қисмлари ҳақида маълумотлар олишингиз ва орзуингиздаги смартфон сизга қанчага тушишини, яъни унинг нархини билиб олишингиз мумкин бўлади.

Платформага кирганингизда сиз смартфонни унинг дисплейидан бошлаб йиғишни бошлайсиз. Айтиш керакки, орзуингиздаги смартфонни баъзи юқори даражадаги технологиялар билан жиҳозлашдан аввал уларни ютиб олишингиз керак. Смартфон йиғишнинг ҳар бир босқичи ажойиб 3D анимация ва ҳар бир технология ҳақида тушунтиришлар билан бирга келади, шундай экан, сиз нима хоҳлаётганингиз ҳақида аниқроқ тушунчага эга бўласиз.

Смартфонингиз учун керакли технология ва хусусиятларни танлаб бўлиб, "Смартфонни яратиш" тугмасини босганингиздан сўнг пайдо бўладиган саҳифада сиз нималарни танлаганингизни бир жойда кўриб олишингиз мумкин. Агар бирор қисмни ўзгартирмоқчи бўлсангиз, унинг ёнидаги "Таҳрирлаш" тугмасини босасиз. Ҳаммаси тайёр бўлгач, "Смартфонни яратишни бошлаш"ни босинг. Бир неча сониядан сўнг эса орзуингиздаги смартфон тайёр!

Натижа саҳифасида смартфонингиз нархи қанча бўлишини кўрсатилади. Сиз танлаган хусусиятларга қараб платформа сиз смартфон танлашда нималарга кўпроқ эътибор беришингизни таҳмин ҳам қилади. Шунингдек, у ерда сиз танлаган хусусиятлар билан ўхшаш техник кўрсаткичларга эга қандай Хиаоми смартфонлари борлигини билиб олишингиз мумкин.

Агар смартфонингизни сақлаб қўйишни хоҳласангиз платформага Xiaomi аккаунтингиз билан киришингиз керак бўлади.

ЎҚИНГ: Xiaomi давом этади: эндиги навбат Redmi Note 12 Turbo'га

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!