Xiaomi биринчи 5G ва 8K-телевизорининг тақдимот кунини эълон қилди

  •   DiMaX
  •  194
  •  24.09.2020 10:55

Xiaomi биринчи 5G ва 8K-телевизорининг тақдимот кунини эълон қилди

«Хитойча Apple» ўзининг ўн йиллигига бағишланган тадбирида юбилей суперфлагмани – Xiaomi Mi 10 Ultra (хитойча версияда – Xiaomi Mi 10 Extreme Commemorative Edition) моделини намойиш қилган. Шунингдек, ўшанда арзончи бренднинг энг зўр флагмани – Redmi K30 Ultra (ёки Redmi K30 Extreme Commemorative Edition) ҳам тақдим этилган эди. Компания энди ўз телевизорларининг ҳам флагман моделини тайёрлади.

ЎҚИНГ: Xiaomi дунёдаги илк шаффоф телевизорни яратди ва у бир сониядаёқ сотилиб кетди! («жонли» видео)

Кеча – 23 сентябрь куни компания эълон қилишича, унинг флагман телевизори Xiaomi TV Master Ultra Edition деб номланади. Хитойда уни 28 сентябрь куни расман намойиш қилишади.

Айтиш керакки, бу – 5G тармоғига уланувчи ва 8K форматига эга биринчи Xiaomi телевизори бўлади. Булардан ташқари, унда янги авлод – Mini LED турига мансуб дисплей қўлланмоқда.

Xiaomi TV Master Ultra Edition экранининг ўлчами ва бошқа техник хусусиятлари ҳозирча маълум қилинмаяпти. Тахминларга кўра, у аввалроқ чиққан, экрани 120 герцлик частотада янгиланувчи 4K-телевизор – 65 дюймлик Xiaomi Mi TV Master моделининг яхшиланган версияси бўлиши мумкин.

ЎҚИНГ: Ҳамёнбоп ва ақлли 4K-телевизор – Redmi A55 тақдим қилинди

Terabayt.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.