Xiaomi биринчилардан бўлиб Snapdragon 898 чипига эга бўлган смартфонни тақдим этмоқчи

Xiaomi биринчилардан бўлиб Snapdragon 898 чипига эга бўлган смартфонни тақдим этмоқчи

Digital Chat Station маълумотларига кўра, Xiaomi ва Motorola компаниялари биринчилардан бўлиб Snapdragon 898 чипига эга бўлган смартфонларни тақдим этишади. Хабарга кўра, Motorola йил охиригача ушбу смартфонни тақдим этишни мақсад қилган, аммо Xiaomi компанияси Motorola'дан олдинроқ Snapdragon 898 чипи билан жиҳозланган ўз смартфонини намойиш этмоқчи. 

ЎҚИНГ: Xiaomi Redmi K50 ҳақидаги янги маълумотлар пайдо бўлди 

Шу билан бирга, IceUniverse, янги Snapdragon 898 чипининг GeekBench'даги натижаларини эълон қилди. Тест натижаларига кўра, янги чип Snapdragon 888'дан тахминан 15%, Snapdragon 888+'дан эса 5% га кучлироқ бўлиб чиқди. Бироқ, Snapdragon 898 ҳали тўлиқ якуний жараёндан ўтмаган. Шунинг учун, унинг унумдорлик даражаси бундан ҳам юқорироқ бўлиши мумкин. 

Qualcomm одатдагидек декабрь ойининг биринчи кунларида ўзининг янги флагман чипини тақдим этади. Xiaomi эса уч йилдан бери Qualcomm томонидан ишлаб чиқарилган флагман чиларни биринчилардан бўлиб ўз смартфонларига ўрнатмоқда. 

Samsung компанияси Galaxy S22 сериясини 2021 йилнинг февраль ойида намойиш этишни режалаштирган. Motorola эса унгача Snapdragon 898 чипига эга бўлган иккинчи смартфонни тақдим этади. 

ЎҚИНГ: MIUI 13 қачон тақдим этилиши маълум бўлди