Xiaomi бирйўла иккита тақдимотга таклиф этди: 8 ноябрда Лондонда, 8 декабрда эса Нью-Йоркда!

  •   DiMaX
  •  976
  •  07.11.2018 17:50

Xiaomi бирйўла иккита тақдимотга таклиф этди: 8 ноябрда Лондонда, 8 декабрда эса Нью-Йоркда!

Деярли ҳар куни бир нечта янгиликлари билан эсланиб турувчи Xiaomi компанияси жорий йилнинг 10 ноябрь куни Лондонда ўзининг Буюк Британиядаги илк дўконини очмоқчи. Очилишдан икки кун аввал – 8 ноябрь санасига у мана шу шаҳарда матбуот анжумани ўтказишини ва унда янги смартфон тақдим этишини ҳам эълон қилди.

ЎҚИНГ: Xiaomi энг арзон ноутбуки ва Apple AirPods «кушанда»сини тақдим этди

Тахминларга кўра, мазкур анжуман компания аввал тақдим этган бирор флагманнинг Буюк Британиядаги намойиши бўлади. Дастлаб бу тадбирда Xiaomi Mi Mix 3 модели ҳамда «ақлли» уй тизими учун айрим жиҳозлар кўрсатилиши айтилаётганди.

Лекин кейинчалик чиққан маълумотларга кўра, бу анжуман Xiaomi Mi 8 Pro моделининг маҳаллий бозорга чиқарилишига бағишланади. Яна ким билади, балки Xiaomi мутлақо янги моделдаги бирор смартфонини тақдим этар – ундан ҳар нарса кутса бўлади.

ЎҚИНГ: Xiaomi расман Redmi Note 6 смартфони анонсини берди, у «Бўйдоқлар куни» савдога чиқади!

Бундан ташқари, куни кеча «Хитойча Apple» яна битта тадбирига таклифнома тарқатди. Компания «энг зўр оқшом» дея мақтаётган ушбу маросим жорий йилнинг 8 декабрь куни Нью-Йорк шаҳрида бўлиб ўтади. Унинг аниқ вақти ва жойи эса кейинроқ эълон қилинади.

Бу тадбирида компания ўзининг янги маҳсулотларини тақдим этади; бундан ташқари, ташриф буюрувчилар Xiaomi жамоаси аъзолари билан суҳбатлашиш имконига эга бўладилар. Маросимга машҳур кишилар ҳам махсус таклиф этилганлиги айтилмоқда.

8 ноябрдаги «энг зўр оқшом»да Xiaomi нималар билан хурсанд қилиши ҳозирча аниқ эмас. Бу компания АҚШда ҳозирча бир нечта турдаги маҳсулотларинигина сотиш ҳуқуқига эга – скутер, ТВ-приставка ва кузатув камералари каби. Ким билади, балки «хитойча Apple», ниҳоят, ўзининг смартфонларини ҳам мазкур мамлакатда расман сотишга рухсат олгандир...

Хулласи калом, бу борадаги янгиликларни биз билан биргаликда кузатишда давом этинг. Шунингдек, Xiaomi маҳсулоти бўлган турли гаджетлар – қулоқчин, повербанк, «ақлли» билагузук, смарт-соат, смартфон ва бошқаларни Terashop.uz интернет-дўконимиздан онлайн усулда харид қилиш имкони борлигини ҳам эслатиб ўтамиз.

ЎҚИНГ: Terashop.uz’да арзонлашган Xiaomi смартфонлари нархлари (2018 йил 30 октябрь) – харидингиз Ўзбекистон бўйлаб бепул етказилади!

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!