Xiaomi Black Shark 2 тақдимот куни маълум, аммо у аллақачон Geekbench’да мухлисларни хафа қилди

  •   DiMaX
  •  739
  •  17.10.2018 15:07

Xiaomi Black Shark 2 тақдимот куни маълум, аммо у аллақачон Geekbench’да мухлисларни хафа қилди

Xiaomi компаниясининг шу йил 13 апрелда намойиш этилган ўйинбоп смартфони ҳозиргача энг кучли Android-смартфон ҳисобланади. Айни дамда унинг иккинчи авлоди – Black Shark 2 моделини тақдимотга тайёрлаган ва биз унинг «жонли» видеосини ва суратларини ҳам эълон қилганмиз.

ЎҚИНГ: Энг зўр Android-смартфонлар ТОП-ўнталиги (AnTuTu талқини, 2018 йил, октябрь): хитойликлар Samsung’ни сиқиб чиқаришди!

Куни кеча ушбу геймерофоннинг илк реклама тизери эълон қилинган эди. Унга кўра, Black Shark 2 смартфони жорий йилнинг 23 октябрь куни, Хитойда расман намойиш этилади.

Бугун – 17 октябрда ушбу геймерлар смартфони Geekbench сервисида текшириб кўрилган. Бенчмарк маълумотлар базасида қолган ахборотлар эса «хитойча Apple» мухлисларининг ва ўйин ишқибозларининг ҳафсаласини пир қилиши аниқ.

ЎҚИНГ: ЭКСКЛЮЗИВ ВИДЕО: iPhone Xs Max’дан ҳам кучли Xiaomi Black Shark 2 смартфонини «жонли» томоша қилинг!

Гап шундаки, Black Shark 2 геймерофонига Qualcomm компаниясининг ҳали расман тақдим этилмаган Snapdragon 855 (янги номи – Snapdragon 8150) процессори ўрнатилганлиги ҳақида маълумотлар чиққанди. Аммо Geekbench бенчмаркининг маълумотларига қараганда, Xiaomi унга аввалги моделидаги сингари Snapdragon 855 чипини ўрнатаётган экан:

Шунингдек, бенчмарк Black Shark 2 қурилмасининг 8 гигабайтлик тезкор хотирага эга эканлиги ва Android 8.1 операцион тизими бошқаруви остида ишлашини ҳам ошкор этган.

Xiaomi’нинг бир қатор русумлардаги смартфонлари, шу шумладан «Тезкорлик устаси» дея тавсифланувчи арзон флагмани – Pocophone F1 ҳам Terashop.uz интернет-дўконимизда расмий кафолат билан сотилмоқда. Уларга онлайн тарзда буюртма бериш, ўзингизга қулай усулда тўлов қилиш имкониятлари ҳамда Ўзбекистон бўйича бепул элтиб берилиши сизга маъқул келади.

ЎҚИНГ: Terashop.uz’да арзонлаштирилган Xiaomi Redmi смартфонларининг нархлари (2018 йил 3 октябрь) – харидингиз Ўзбекистон бўйлаб бепул элтиб берилади!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.